Ким Чон Намнинг ўлимида икки аёл айбланмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters/AFP
Image caption Ким Чон Намнинг ўлимида икки аёл айбланмоқда

Шимолий Корея раҳбарининг ўгай акаси Ким Чон Намнинг ўлимида иштирок этган икки аёл қотиллик айби билан тергов қилинади ва исботланса қатл қилинади. Бу ҳақда Малайзия прокурори маълум қилган.

Бош Прокурор Муҳаммад Апанди Алининг айтишича, Индонезия ва вьетнамлик аёлларга расман айб қўйилади ва айби исботланса ўлим жазосига тортилиши мумкин.

Аёллар Малайзия аэропортида Ким Чон Намнинг юзига ўта кучли заҳар сепганди.

Айбланувчилар ТВ шоуда иштирок этаяпмиз, деб ўйлаганини айтишган.

"Улар Жиноят кодексининг 302- моддаси бўйича тегров қилинади ва айбдор деб топилса ўлим жазосига ҳукм қилишини мумкин", - деган Бош прокурор.

Унинг айтишича, қотиллик юзасидан қўлга олинган шимолий кореялик эркакка айб қўйиш борасида ҳануз бир қарорга келинмаган.

"Қидирувдаги 4 шимолий кореялик жосус бўлган"

Жанубий Корея истиҳборот хизматининг ишонишича, Ким Чонг Намнинг ўлимида гумонланиб қидирилаётганлардан тўрттаси шимолий кореялик жосус бўлиши мумкин.

Малайзия полицияси, Шимолий Корея президентининг ўгай акаси Куала-Лумпур аэропортида заҳарланганини билдирганди.

Жанубий Корея махсус хизматининг таъкидлашича, Малайзия томонидан номларига тилган олинган етти гумондорнинг тўрттаси Шимолий Корея Давлат хафвсизлик хизматида ишлайди.

Уларнинг номлари борасида аниқлик киритилмаган.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чон Нам икки ҳафта олдин аэропорт рўйхатдан ўтиш залида икки аёлнинг унга яқинлашуви натижасида ҳалок бўлганди.

Малайзия Соғлиқни сақлаш вазирининг маълум қилишича, Ким Чонг Нам VX дея номланмиш ўта кучли заҳарли модда таъсирида 15-20 дақиқанинг ичида оғриқдан вафот этган.

Малайзия полицияси қотилликдан бир неча кун ўтиб шимолий кореялик Ри Чонг Чолни ҳибсга олган.

Яна 6 шимолий кореялик қотилликка алоқаси бор ёки гумондор деб маълум қилинди.

Уларнинг тўрттаси Кимга қилинган ҳужумдан сўнг зудлик билан Куала-Лумпур аэропортидан Пхенянга қочишга муваффақ бўлган.

Малайзия расмийлари томонидан номи тилга олинган яна икки шимолий кореяликдан бири ушбу мамлакатнинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида ишлайди, иккинчиси давлатга қарашли Air Koryo ҳаво йўллари ширкати ходими.

Жанубий Корея 19 феврал куни Ким Чон Намнинг ўлими орқасида Шимолий Корея турганига амин эканлигини айтиб чиқди. Лекин Малайзия расмийлари қотилликда Пхеняннинг қўли борлиги борасида ҳеч нарса дегани йўқ.

Шимолий Корея фуқароларидан бирининг ўлимида Малайзия жавобгар эканлигини билдирди ва жасадни қайтаришни сиёсийлаштиришга уринмоқда.

VX токсини ҳақида нималар биламиз?

Қаҳрабо рангидаги шаффоф ёғли суюқлик. Унинг таъмсиз ва ҳидсизлиги топишда қийинчилик туғдиради. XV барча ҳарбий заҳар моддалари ичида энг кучлиси саналади ва зариндан 100 баробар кучли.

Терига тушганVXнинг бир томчиси инсонни бир неча дақиқада ўлдиради.

Ушбу заҳар 1993 йили кимёвий қуроллар бўйича қабул қилинган Конвенцияга кўра тақиқланган моддалар қаторига киритилган. Уни ишлаб чиқариш мумкин эмас, заҳирадигалари эса йўқотилиши керак.

VX инсон организмига ютиш, терига тушиш ёки кўзга томиш билан ҳаво-томчилатиш йўли орқали киради. Организмга киргач нерв системасини ишдан чиқаради.

Раҳбарликка даъвогар ўгай ака

Ким Чен Ирнинг катта ўғли бўлган Ким Чон Нам Шимолий Корея раҳбарлигига даъвогарлардан бўлган.

Аммо 2001 йилда сохта паспорт билан Японияга сафар қилмоқчи бўлган Ким Чон Нам билан отаси ўртадасида келишмовчилик келиб чиққан.

Натижада иккинчи ўғил - Ким Чен Ин ворис этиб тайинланади ва 2011 йилда отасининг ўрнини эгаллайди.

Охирги йилларда Ким Чон Нам Шимолий Кореяда кўринмай қолганди.

Хабарларга кўра, у асосий вақтини Хитойнинг Макао шаҳрида ўтказган.

Ким Чон Нам ислоҳотлар тарафдори сифатида танилган, япон нашрларидан бирига интервюсида у Шимолий Кореяда ҳокимиятнинг меросхўрлик асосида ўтишига қаршилигини айтганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг