Трамп конгрессга нималарни ваъда қилди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Трамп конгрессга нималарни ваъда қилди?

Конгресс олдида илк маротаба нутқ қилган Прзедент Доналд Трамп мамлакат "Америка руҳининг янгиланишига" гувоҳ бўлмоқда деб айтган. У АҚШ иқтисодини кўтариш учун 1 триллион пул ажратилишини маълум қилган.

Республикачилар партиясидан сайланган янги Президент баланд овозда ва бир маромда "Америка буюклигининг янги саҳифаси" очилаётгани ҳақида гапирган.

Трамп яқинда яҳудий қабристонидаги содир этилган бузғунчилик ва Канзас штатида бир ҳинднинг ўлимига сабаб бўлган отишмани қоралаган.

Президент АҚШдаги инфраструктура лойиҳалар учун бир триллион доллар ажратишини ва муҳожирларни қабул қилиш тизимини ўзгартиришини маълум қилган.

У АҚШ бундан сўнг ҳам НАТОни қўллаб қувватлашда мустақим бўлишини билдирган.

Нутқ давомида Президент сайловолди компаниясида айтган аксар гапларини яна қайтарган.

Трамп ўз маъмурияти олдидаги энг муҳим масала деб, мамлакат хафвсизлигини таъминлаш, жиноят билан курашиш ва янги иш ўринлари яратиш турганлигини таъкидлаган.

У яна бир бор АҚШнинг жанубий чегарасида девор қуриш ҳақида гапирган. Бироқ девор ҳаражатларини Мексика томони кўтариши керак деб айтиб келаётган гапини қайтармаган.

АҚШ Президентига кўра, мамлакат малакасиз ишчи кучи кириб келишига чегара қўйиб ва малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали иммиграция тизимини ўзгартириши керак.

Трамп бу борада иқтисод учун керакли бўлган ишчи кучи жалб қилишга қаратилган Австралия миграция сиёсатини намуна сифатида олиш кераклигини таклиф қилган.

Президентнинг таъкидлашича, бу каби система "мислсиз долларларни иқтисод қилади, ишчиларнинг маошини кўтаради, муҳожирлар доҳил бошқа камбағал оилаларни ҳам ўрта қатлам даражасига чиқишига ёрдам беради. Бу жараённи тезроқ амалга ошишига ва том маънода бахтли бўлишга олиб келади".

Трамп инфратузилма лойиҳалари учун 1 триллион ажратиш ғоясини конгрессдан қўллашларини сўраган.

"АҚШ Яқин Шарқда қарийб 6 триллион доллар сарфлади, бу вақтда уйимизда инфратузилма бузилмоқда. 6 триллион долларга бутун мамлакатимизни икки марта, балки уч марта қайта қурган бўлардик. Умуммиллий қайта қуришни бошлаш учун конгрессдан АҚШ интратузилмасига бир триллион доллар сармоя киритиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлатишни сўрайман. Ушбу лойиҳаларни жамоат ва хусусий пуллар эвазига молиялаштирилади, шу билан миллионлаб янги иш ўринлари яратилади", - деган Трапм.

Президент ушбу режа америкаликларни сотиб ол ва америкаликларни ёлла - икки бош принципига асосланишини айтган.

Доналд Трамп ўрта табақа учун солиқларни туширишга, миллионлаб янги иш ўрини яратишга ва олдинги маъмурият томонидан йўлга қўйилган Obamacare умумий тиббий суғуртадан воз кечишга ваъда берган.

Трамга кўра, Обама томонидан олиб борилган ислоҳотлар таназзулга учради ва янги ислоҳотлар таклиф қилмоқчи.

"Ислоҳотлар фуқаролар учун кенг танлов беради, ҳаражатларни қисқартиради ва тиббий хизмат сифатини яхшилайди. Тиббий суғурта нархини тушириш керак. Биз буни амалга оширамиз", - деган АҚШ президенти.

Анъанага кўра, янги сайланган Президент феврал сўнгида конгрессда ўзининг мурожаати билан чиқиш қилади. Ушбу мурожаатда янги давлат раҳбарининг асосан кейинги сиёсий йўналишлари акс этади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар