Ҳиндистон фазога рекорд сонда сунъий йўлдош йўллади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳиндистон бир пайтнинг ўзида 104 та сунъий йўлдошни кўкка йўллаш билан Россияни ортда қолдирган. 2014 йилда Россия шундай тарихий амалга қўл урган ва бир уринишда 34 та сунъий йўлдошни фазога учирганди.

Аммо бугун фазога йўлланган сунъий йўлдошларнинг фақат учтаси Ҳиндистонга тегишлидир.

104 сунъий йўлдошдан 96 таси Қўшма Штатлар, қолганлари Исроил, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирлиги, Швейцария ва Голландияники экани хабар қилинади.

Миссия Ҳиндистон шарқидаги Шрихарикота фазо марказида амалга оширилган.

Кузатувчилар мазкур ҳодиса Ҳиндистон кўп миллиардлик фазо бозорига йирик ўйинчи сифатида кириб келаётгани аломати эканини айтадилар.

"Бу ҳар биримиз учун ажойиб дамлар. Бугун биз тарихни ёздик", деб айтган Reuters ахборот агентлигига гапирган лойиҳа директори.

Бош вазир Нарендра Моди ўз Twitter саҳифасида ҳаммадан олдин тадқиқотчи олимларни табриклаган.

Чоршанба куни тонгидан Ҳиндистон бўйлаб Twitter саҳифалари "жаҳон рекорди" жумласи билан тўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг