Шинжонда яна қон тўкилди

Хитойнинг Шинжон минтақасида 5 инсон пичоқлаб ўлдирилган ва яна 5 кишига тан жароҳати етказилган.

Ҳодиса Пишан туманида сешанба куни юз берган.

Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар қилишича, полиция ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган ва пичоқ ушлаган уч ҳужумчини отиб ўлдирган.

Ҳужум нима мақсадда амалга оширилгани қоронғу, аммо кўпда ҳукумат бу каби ҳодисаларда мусулмон бўлгинчиларни айблайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Шинжон аҳолисининг кўп қисми уйғурлардир

Шинжон мухтор минтақаси аҳолисининг асосий қисми мусулмон уйғурлардир.

Минтақа узоқ йиллардан бери беқарорликларга саҳна бўлиб келади.

Инсон ҳақлари ташкилотларига кўра, юз бераётган зўравонликлар барчаси ҳукумат томонидан уйғурлар маданияти ва дини қаттиқ босим остига олингани туфайлидир. Хитой ҳукумати эса, бу иддаоларни рад қилади.

Пишан тумани ҳокимияти вебсаҳифасида ҳужумчилар "каллакесарлар" сифатида таърифланган.

Баёнотда айтилишича, ҳодиса жойидаги вазият ҳозир назорат остида ва "текширув ишлари бошлаб юборилган".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг