Трамп яна жосуслик хизмати ва матбуотдан ғазабда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Президент Доналд Трамп ўз жамоаси аъзолари ва Россия ўртасидаги мулоқотларга оид хабарлар боис АҚШ жосуслик хизмати ва матбуотни қаттиқ танқид қилган.

Президент Трамп Миллий Хавфсизлик Агентлиги ва Федерал Қидирув Бюросини маълумотларни ноқонуний беришда айблаган.

Қўшма Штатлар айрим матбуот воситалари сайлов тарғиботлари жараёнида Трампнинг ёрдамчилари Россия расмийлари билан мунтазам алоқада бўлиб турганлари ҳақида ёзганди.

Аввалроқ, жосуслик хизмати расмийлари Россия Доналд Трамп фойдаси учун сайловга таъсир ўтказишга урингани ҳақида гапиришганди.

Москва ушбу даъволарни рад қилган ва уларни асоссиз дея таърифлаган.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Трампнинг ёрдамчилари билан алоқага чиқилгани ҳақидаги охирги хабарлар "ҳеч бир фактга" асосланмаганини айтган.

Бундан олдин, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн истеъфога чиққан.

У Россия элчиси Сергей Кисляк билан декабр ойи охирида алоқага чиққанлиги ҳақидаги ахборотни тўлиқ бермаганлигини тан олганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар