64 ёшли испан аёл эгизак туғди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Recoletas Hospital
Image caption Касалхона эгизак туғилгани акс этган видеони чоп қилди

Испания шимолидаги Бургос шаҳрида 64 ёшли аёл соғлом эгизак бола ва қизалоқни туғди.

Эгизак Ресолетас касалхонасида кесарево жарроҳлик амалиёти йўли билан дунёга келганлар.

Касалхона эгизак туғилгани акс этган видеони чоп қилди.

Испан матбуотига кўра, исми-шарифи очиқланмаётган аёл ҳомиладор бўлиш учун АҚШда махсус тиббий муолажадан ўтган.

Мазкур аёл 2012 йилда қиз туққан, аммо унинг оилавий шароитларидан хавотирга тушган ҳукумат идораси қизчани онасидан олиб қўйган.

El Pais газетаси ёзишича, қизалоқ яккаланган ҳолда, ёмон кийимларда ва ювинмай ўсаётганди.

Аёлнинг эгизак фарзандларига энди нима бўлиши ҳозирча номаълум. У ва фарзандларининг соғлиги яхши экани айтилади.

El Pais ёзишича, охирги йилларда 60 ёшидан ўтган икки испаниялик аёл соғлом фарзанд туққанлар.

Ўтган йил апрелида 70 ёшидан ошган ҳиндистонлик Далжиндер Каур тиббий муолажа ортидан ўғил туққанди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар