Путин: "Ғарб Россияни гижгижламоқда"

  • 16 Феврал 2017
Фото муаллифлик ҳуқуқи Mikhail Klimentyev/TASS
Image caption Путинга кўра, Ғарб давлатлари мунтазам равишда Россияни гижгижлаб, можарога тортишга ҳаракат қиладилар

Россия Президенти Владимир Путиннинг айтишича, Россия махсус хизматларининг АҚШ ва бошқа НАТО давлатларидаги ҳамкасблари билан мулоқотни қайта тиклашидан барча тарафлар манфаатдор бўлади.

"Хорижлик шерикларимиз билан аксилтеррор соҳадаги ҳамкорликни янги даражаги олиб чиқишимиз керак", - деди ФСБнинг пайшанба куни ўтган мажлисида Путин.

"Мулоқот узилгани ва ривожланмаётгани сизнинг айбингиз эмас", - деди Путин махсус хизматлари ходимларига.

Путин биринчи ўринда БМТ ва Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзолари махсус хизматлари билан ҳамкорлик кучайтирилиши кераклигини айтди.

Бунинг ортидан Путин НАТОни танқид қилишга ўтди.

Унинг яна бир бор НАТО блогининг кенгайиши Россияга қарши амалга оширилаётганини таъкидлади.

Путинга кўра, Ғарб давлатлари мунтазам равишда Россияни гижгижлаб, можарога тортишга ҳаракат қиладилар.

"Россиянинг ўзидаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш йўлида ҳам бизнинг ички ишларимизга аралашиш ҳаракатлари тўхтамаяпти", - деди у.

Унинг айтишича, Россияда хорижий махсус хизматларнинг фаолияти сусаймаган.

Путиннинг бу сўзлари АҚШда Трамп маъмурияти аъзоларининг Россияга алоқадорлиги борасида даъволар манзарасида янграмоқда.

Сешанба куни New York Times газетаси Трампнинг сайловолди кампанияси ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги алоқа ҳақида мақола чоп қилди.

Мақолада айтилишича, АҚШ разведкаси Трамп вакилларининг Россия махсус хизматлари ва ҳукумат мулозимлари билан 2016 йилда қилган телефон суҳбатларининг ёзиб олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар