Пенс: "АҚШнинг НАТОга қўллаб-қувватлови мустаҳкам"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Пенс АҚШ Россияни сўроқ қилишда давом этишини айтди

АҚШ Вице-президенти Майк Пенс Мюнхенда ўтган Хавфсизлик анжуманида АҚШнинг НАТОга бўлган қўллаб-қувватлови "мустаҳкам" бўлиб қолишини айтган.

Айни дамда унинг айтишича, Европа мамлакатлари умумий мудофаа мақсадлари учун тенг тўлов тўламаяптилар.

Европа раҳбарлари олдидаги чиқишида жаноб Пенс бу "иттифоқнинг негизига путур етказади" деди.

Вице-президентнинг айтишича, АҚШдан ташқари фақат тўртта НАТО аъзоси 2014 йилда ўз ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини мудофаага сарфлаган.

Президент Доналд Трамп Оқ Уйга жойлашишидан аввал АҚШ етарлича молиявий ҳисса қўшмаган НАТО иттифоқчиларининг ҳимоясига кела олмаслиги мумкинлигини айтганди.

Майк Пенснинг нутқини ундан олдин чиқиш қилган Германия Канцлери Ангела Меркел ҳам тинглаган.

Германия ҳам ҳали 2 фоизлик чизиққа етмаган НАТО аъзоларидан биридир.

НАТО кўрсаткичларига кўра, 2016 йилда фақат АҚШ, Британия, Греция, Польша ва Эстония ўз ЯИМитининг 2 фоизини мудофаага сарфлаган.

Жаноб Пенс, шунингдек, Президент Трампнинг алоқаларни илиқлаштириш ниятига қарамай, АҚШ Россияни сўроқ қилишда давом этишини айтди.

Унинг айтишича, Россия Украина шарқидаги зўравонликларни тугатиш йўлида 2015 йил Минскда имзо чеккан келишувига бўйсуниши керак.

Пенснинг баёнотлари АҚШда Трамп маъмуриятининг Россия билан алоқалари борасидаги можаро манзарасида янгради.

Айни дамда Европада Трамп Путинни жиловлашга қизиқиши йўқлиги борасида хавотирлар кучайган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар