Мосул ғарби учун жанглар бошланди

Ироқ ҳукумати кучлари Мосул шаҳри ғарбини ўзини "Исломий Давлат" деб атовчи гуруҳдан озод қилиш учун ҳарбий амалиётлар бошлаган.

Юзлаб ҳарбий машиналар жангарилар назоратидаги ҳудудга юришган. Уларни ҳаво кучлари дастаклаб туришибди.

Ҳарбийлар илк соатлардаёқ шаҳар жанубидаги икки қишлоқ қўлга киритилгани ҳақида хабар беришган.

Амалиёт бошланаётгани хусусида расман Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий эълон қилди.

Ҳукумат кучлари ўтган ой ИД нинг Ироқдаги сўнгги йирик таянч нуқтаси бўлган Мосул шаҳри шарқида назорат ўрнатишганди.

Аммо, ҳарбий расмийлар шаҳарнинг ғарбий қисми учун жанглар бироз мушкулроқ кечиши мумкинлигини айтишади.

БМТ ичкарида қолиб кетган инсонлар тақдиридан хавотир билдирган. Маълумотларга кўра, у ердаги аҳоли 650, 000 бўлиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.