Россия исёнкорлар паспортларини тан олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Президент Путин Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларидаги бўлгинчилар тарқатаётган паспортларни "вазиятга сиёсий ечим топиш" жараёнида тан олишга доир қарорни имзолаг

Кремл вебсаҳифасига жойлаштирилган бу қарорга кўра, Украинанинг айни икки вилоятида исёнкорлар томонидан берилган ҳужжатлар Россия томонидан қабул қилинади.

Ҳужжатлар орасида исёнкор бўлгинчилар томонидан берилган паспорт, диплом, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, исму шарифлар ўзгартирилишига доир маълумотлар, ўлимга доир гувоҳномалар бор.

Бу Россия томонидан расман Донецк ва Луганск вилоятларини республикалар эълон этган бўлгинчи исёнкорлар тарқатаётган ҳужжатларнинг тан олиниши бўлади.

Айни қарор "халқаро инсонпарварлик қадриятларидан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқлари ва озодлигини таъминлаш" дея тақдим этилган.

Феврал ойи бошларида РБК нашри Донецк ва Луганскда "халқ республикаси" эълон қилган исёнкорлар паспортлар чиқараётгани, бу ҳужжат соҳиблари эса Россия билан чегарани кесиб ўтишлари, поезд ва ички парвозларга чипта, меҳмонхоналардан эса жой олишлари мумкинлиги ҳақида ўз тадқиқотида маълум қилганди.

Ўшанда Кремл бу минтақадаги бўлгинчиларнинг паспортлари расман тан олинмаганини айтганди.

Президент Путиннинг матбуот воизи Песков айни ҳолатлар фақат "инсонпарварлик нуқтаи назаридан истисно ўлароқ рўй бераётганини" уқтирганди.

Ўзлари республиклар деб эълон қилган Украинадига ҳудуд исёнкорларини ҳеч бир давлат тан олгани йўқ.

Украинага кўра, минтақада террорчи гуруҳлар мавжуд ва улардан айримларини Россия қўллаб-қувватлайди.

Москва эса айни зиддиятларга алоқасини рад этиб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.