'Заҳарланган' Кремл танқидчиси даволаниш учун хорижга кетди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Кара-Мурза Борис Немцов билан (2014 йил)

Кремл танқидчиларидан бири Владимир Кара-Мурза даволаниш учун хорижга чиқиб кетган.

Журналист Владимир Кара-Мурзанинг заҳарлангани тахмин қилинади.

"Очиқ Россия" жамоат ташкилоти фаоли ой бошларида хасталанганди.

Фаолнинг ҳимоячиси Вадим Прохоров Facebook саҳифасида Кара-Мурза оёққа тургани, аммо қўшимча муолажа олиш учун мамлакатни тарк қилганини ёзган.

Владимир Кара-Мурза 2015 йил ҳам шифохонага ётқизилган ва бир ҳафта давомида кома ҳолатида ётган. Текширувлар давомида заҳарли моддани истеъмол қилгани аниқланган.

Кара-Мурза 2015 йил февралида отиб ўлдирилган мухолифат раҳбари Борис Немцовнинг дўсти бўлган.

Охирги марта беҳуш йиқилишига нима сабаб бўлгани қоронғу.

Аммо Вадим Прохоров унинг иккинчи бор заҳарланганига ишора қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.