Рим папасини ким масхара қиляпти?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Папа Франциск ислоҳотлари туфайли қаршиликка дуч келяпти

Шу ой бошларида Рим бўйлаб Папани танқид қилувчи афишалар тарқалиб кетди. Руҳонийни масхара қилган ёлғон ҳикоя намунаси шаҳар кардиналларига топширилган.

Кристофер Ламб бу ҳақида изланишлар олиб борди.

Илк бора уларни кўрганимда лол қолгандим. Папа Францискни ҳафа қилган афишаларининг бири олдимга учиб келганида, роҳиба аёлдан бир-икки қатор ортда ўтирган эдим, ҳолос.

Унинг жаҳлдор ва ҳафа расми тагида унга билдирилаётган эътирозлар битилганди: " У руҳонийларни ҳайдади, кардинналларнинг фикрларини инобатга олмай қўйди, қадимги ҳисобланган, Малта Рицерлари Католик гуруҳини бошқарувдан четлатди".

Бу мен Римда кўришни кутганларимнинг тамомила тескариси эди.

Трамвайга афишалар учиб кирган шаҳар қисмида, одатда қўлларини ёзган ёки бош бармоғини кўтариб туриб кулимсираган Папа расмларини кўрардингиз.

Италияда Папалик тизими деярли монархия бўлгани учун шубҳасиз маҳаллий ҳукумат Папанинг фақатгина ҳафа бўлган суратини қолдириб, остига "ноқонуний афиша намунаси" деб ёзиб эълон қилишди.

Бир вақтнинг ўзида афишалар бутун шаҳар деворларига ёпиштирилиб чиқилиб, Римдаги Кардиналлар, Ватикан журнали ҳисобланган "Л'Оссерваторе Романо"ни соҳта муқова расми билан олишаётган бир палла эди.

Муқованинг бошида Папанинг герби остида одатий kотин шиори ва унинг остида муолиф кардиналлар томонидан Папага жўнатилган саволлар ва ҳар бири учун "Ҳа" ёки "Йўқ" жавоби берилганди.

Бу сафар Папанинг устидан нафақат ўз юртида, балки яна устига-устак лотинда устидан кулишганди.

Папа бир томондан оддий католиклар орасида жуда машхур бўлса, бошқа томондан Ватикандаги ўзгаришлари учун қаршиликларга дуч келяпти ва Черковнинг анъанавий ўнг қанот вакилларининг жаҳли чиқишига сабаб бўлмоқда.

Бунинг асосий сабаби муносабатларда.

Папа Франциск ажрашиб қайта топишган оилаларга изн бермоқчи, мухолиф томон эса бу нарса черковнинг оила тўғрисидаги таълимотига мутлақо зид келишини айтиб, ажрашиб қайта турмуш қуриш оилавий вафодорлик асосларига дарз кетишини эътироф этмоқда.

Шунга доир саволларнинг барчаси сохта журналнинг муқовасида акс этган эди.

Папа Францискка қарши чиқаётганлар лидери америкалик Кардинал Раймонд Бурк.

Қоидаларга кескин амал қилувчи инсон Жон Керри президентликка номзод бўлган вақтда бир вақтлар бола олдириб ташлашни қўллагани учун черков марҳаматига сазовор бўлмаганини сабабини тушунтириб берганди.

Кардинал Бурк умрининг асосий қисмини черков қонунларини ўрганишга бағишлаган бўлиб, унга тўлақонли амал қилинишини кузатиб боради.

Унинг фикрича, Папа Франциск 2000 йиллик тарихга эга одатлар билан ўйнашяпти ва хар қандай пайт унга қарши "тўғирлаш буйруғи"ни ижро этиш билан қўрқитди.

Бу жуда ғалати ва қўпол қарор бўлади, зеро асрлар давомида бундай ҳолат кузатилмаган.

Кардинал авлиё Пётр майдонидан Тибер дарёсига элтадиган йўлда катта айвонли уйда истиқомат қилиб, шу ердан ўзи "ақида софлиги" деб атайдиган амалиётини амалга оширади.

Меҳмондорчилик ва маросим айни маромида ўтди. Ундан интервью олиш учун кириб кетар эканман, Кардиналнинг қизил қалпоғи шиша идишга солинганига кўзим тушди. У худди муқаддас буюмдек эди.

Ёнимизда ўтирган одам Папанинг матбуот бўйича маслаҳатчиси бўлиб, Кардиналнинг бармоғидаги олтин узугини ўпиб, черков шаҳзодасига кўрсатиладиган ҳурмат маросимини намойиш қилди.

Аммо, мен Ватикан ахборот бўлими аъзоси бўлган пайтим Папа билан қўл бериб кўришган эдик.

Уни бир оёғига тиз чўкган одамлар олдида ўзини ноқулай ҳис қилишини сезмасдан иложим йўқ эди.

Римда тарқалган афишаларнинг муаллифлари аслида Папанинг Европанинг муҳожирларга бўлган муносабатини юмшатишини сўраганига қарши бўлган ўнг қанот вакиллари.

Аслида Кардинал Бурк бошқа масала туфайли Пападан норози.

У яқинда анти-муҳожир кайфиятдаги Шимолий Лига партияси раҳбари билан кўришгани, афишалардаги масхара ва ёлғон ҳабарлар ортида турганини тасдиқламайди.

Папа Францискнинг ўзгаришларига қарши бўлган кўплаб консерватив Католиклар бор.

Папанинг Ватикандаги меҳмонхонада истиқомат қилиб, ўз юкини ўзи кўтариб, Форд Фокус русумли машинада юриши қолганларнинг сабр косасини тўлдириб юборди.

Баъзилар Папанинг бу ҳаракатларини "Папага ҳос бўлмаган" характер дея таърифлашади,

Лекин Папа танқидларга эътибор бермай елка қисади.

Яқинда "Мен тинчлантирадиган дорилардаман" дея хазиллашганди Папа.

Муаммо шундаки, Папанинг асосий вазифаси черковдаги бирликни ушлаб туриш.

Албатта олдинда ҳали уни масхара қиладиган кўп кардиналлар чиқиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар