ИД қувилган қишлоқда бомба 41 одамни ўлдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Туркия ёрдамида ҳудуд ИДдан тортиб олинган

Суриядаги манбалар билдиришича, ал-Баб шаҳри яқинида исёнчилар назорати остидаги қишлоқда портлаган машина бомбаси камида 41 кишини ўлдирди.

Портлаш Сусиан қишлоғидаги исёнчилар хавфсизлик шохобчасини вайрон қилган.

Қишлоқ ал-Бабдан шимоли-ғарбда 8 чақиримлик масофада жойлашган.

Пайшанба куни Туркия қўллаб-қувватлови билан амал қилаётган исёнчилар Исломий Давлат жангариларини шу қишлоқдан сиқиб чиқарганлар.

Туркия билдиришича, исёнчилар шаҳарни "деярли тўла назорат"га олишган.

Рейтерс хабарига кўра, ҳужум 35 оддий фуқаро ва олти исёнчини ўлдирган.

Бомба портлаганида оддий яшовчилар ал-Баб шаҳрига қайтиб киришга рухсат сўраш учун йиғилган бўлишган.

Ҳалабга яқин жойлашган ал-Бабнинг ўзида 100 минг одам, атрофида эса 50 минг одам яшайди.

У 2014 йилда ўзини Исломий Давлат деб атовчи гуруҳ қўлига ўтганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар