Трамп маъмурияти "FBIга босим ўтказган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Президент ўт атрофидагилар Россия билан алоқа қилганига ишонмаслигини айтади

Оқ Уйнинг тан олишича, у Президент Трамп ёрдамчиларининг Россия хавфсизлик хизматлари билан алоқада бўлган ҳақидаги хабарларни пучга чиқаришни сўраб Федерал терговлар бюроси (FBI)га босим ўтказган.

Оқ Уй, хусусан, президент девонининг раҳбари Рейнс Прибус Федерал терговлар бюросининг директори муовинидан Москва аралашуви борасида New York Times газетасида чиққан мақолага қарши чиқишни сўраганини тасдиқлади.

CNN хабар қилишича, Федерал тергов бюроси бу сўровни рад этган, ҳамда Трамп ёрдамчилари ва Россия ўртасидаги алоқалар борасидаги тергов ҳали ҳам давом этаётганини рўкач қилган.

Жаҳли чиққан Трамп твиттерда Федерал тергов бюроси "оқизувчилари"га қарши муносабатини билдирди.

"FBI узоқ вақтдан бери ҳукуматимиз сафларига сингиб кетган миллий хавфсизлик "оқизувчилари"ни тўхтатишга мутлақо қодир эмас" деб твит ёзди Трамп жума тонгида.

"Улар ҳатто FBI ичидаги оқизувчиларни топа олмаяптилар. АҚШни даҳшатли таъсир қилиши мумкин бўлган махфий маълумот матбуотга узатиляпти. ҲОЗИР ТОПИНГЛАР" дея қўшимча қилди президент.

Ўтган ҳафта New York Times газетаси Трамп президентлик кампанияси аъзолари ва Россия хавфсизлик хизматлари ўртасидаги телефон суҳбатларини АҚШ агентликлари ёзиб олганлари ҳақида хабар тарқатганди.

Трамп бу маълумотни АҚШ агентликлари, хусусан Федерал тергов бюроси матбуотга "оқизган"ига ишонади.

Федерал тергов бюроси ҳозирча бу маълумот борасида ўзи муносабат билдирмади.

Трамп, ўзи билишича, ўз атрофидагилардан ҳеч ким Россия хавфсизлик хизматлари билан алоқа қилмаганини айтмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар