Оскар хатоси: "Moonlight" асл ғолиб бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи kevin winter
Image caption Уоррен Беттига нотўғри конверт топширилгани учун у "Эмма Стоун, La La Land" дея эълон қилиб хато қилган

"Moonlight" (Ой ёғдуси) фильми энг яхши фильм категориясида Оскар мукофотига сазовор топилди. Аммо, бир неча лаҳза аввал бу энг юқори мукофотга "La La Land" фильми лойиқ дея эълон қилинди.

Бироқ, аён бўлишича, мукофотни топшираётган фахрий актёр Уоррен Беттига нотўғри конверт топширилгани учун у "Эмма Стоун, La La Land" дея эълон қилиб хато қилган.

Хато қилингани аён бўлганида "La La Land" фильми жамоаси саҳнада миннатдорчилик нутқларини қилишни бошлагандилар.

Овозларни санаш масъулияти топширилган PriceWaterhouseCooper компанияси сўнгра баёнот чиқариб: "Биз энг яхши фильм мукофотланиши жараёнида қўйилган хато учун "Moonlight", "La La Land", Уоррен Бетти, Фей Данавей ва Оскар томошабинларидан кечирим сўраймиз", деди.

Баёнотда айтилишича, бошловчиларга нотўғри категория конвертлари берилган ва бу қандай юз бергани ҳозирда тергов қилинмоқда.

"La La Land" директори Демиан Чазел 32 ёшида энг яхши режиссёр деб топилиб Оскар олган энг ёш кинематограф бўлди.

Айни дамда энг яхши фильм учун Оскар совриндори "Moonlight" режиссёри Барри Женкинс бу кун унинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаганини айтди.

"Бу ҳақиқат, сохта хабар эмас", - деди у.

Эронлик режиссёр Ашғар Фарҳодийнинг "Сотувчи" фильми энг яхши хорижий фильм категориясида Оскарга лойиқ топилди.

Фарҳодий Доналд Трампнинг "ноинсоний" сафар чекловлари учун Оскар маросимини бойкот қилди.

Маросимда унга икки америкалик эронлик вакиллик қилишди ва баёнотини ўқиб эшиттиришди.

"Дунёни АҚШ ва "бизнинг душманларимиз"га ажратиш қўрқув уйғотади" дейилади унинг баёнотида.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар