Филиппин: жангарилар немис тутқуннинг бошини кесди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption 70 ёшли Кантнер ва Мерц аввал ҳам Сомалида бир марта ўғирлаб кетилгандилар

Филиппиндаги исломий жангарилар германиялик сайёҳнинг бошини танасидан жудо қилаётганларини видеога олишган ва интернетда тарқатишган.

Юрген Кантнер ноябрь ойида Малайзиянинг Сабаҳ штати яқинида ўз яхтасидан ўғирлаб кетилганди.

Унинг ҳамроҳи Сабин Мерцнинг жасади кемадан топилган.

Жангарилар Кантнер учун 600 минг доллар гаров пулини талаб қилишган ва бу якшанба куни гаров муддати ниҳоясига етган.

70 ёшли Кантнер ва Мерц аввал ҳам ўғирлаб кетилгандилар.

2008 йилда уларни сомалилик қароқчилар 52 кун тутқунликда ушлаб туришган ва гаров пули тўлангач, озод қилганлар.

Жангари сайтларни назорат қилувчи SITE гуруҳи тарқатган видеода Кантнерни пичоқ билан қуролланган киши ўлдираётгани акс этади.

Ҳукумат вакили Ҳесус Дуреза қотиллик юз берганини тасдиқлади.

Унинг айтишича, ҳукумат кучлари тутқунни озод қилиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилган.

Абу Саййаф Филиппин жанубидаги жангари гуруҳларнинг энг кичикларидан бири.

У ўта шафқатсиз амаллари, хусусан тутқунларни бошини кесиш билан ном чиқарган.

Абу Саййаф гуруҳи Исломий Давлат жангари гуруҳига содиқлигини эълон қилган, ҳамда хорижликлар ва филиппинликларни ўғирлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар