"Россияликларнинг маоши жуда паст"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Elenanikitchenko/tass
Image caption "Россияда минимал иш ҳақи кун кечириш учун зарур бўлган миқдордан ҳам паст," - деди Голодец

Россия бош вазирининг ўринбосари Ольга Голодецнинг айтишича, мамлакатда ишлаётган одамларнинг ойлиги паст ва уларнинг малакасига мутаносиб эмас.

"Бугунги кунда меҳнат ҳосилдорлиги ўсиши қаршисида турган энг катта тўсиқ - бу Россия иқтисодига сармоянинг кескин камайганлиги ва тадбиркорларда техник жиҳозлашга пул тикиш учун рағбатнинг йўқлиги," - деди Голодец Сочида ўтган сармоя форумида.

Унинг фикрида, бунга сабаб "ўта арзон, қиймати пасайтирилган ишчи кучидир". Голодецга кўра, "у ишчиларнинг бугунги малакаси даражасига тўғри келмайди".

Бош вазир муовинининг эслатишича, Россияда бугунда 4,9 миллион одам минимал меҳнат ҳақи ҳажмида маош олади.

"Россияда минимал иш ҳақи кун кечириш учун зарур бўлган миқдордан ҳам паст," - деди Голодец.

Россияда бугунги кунда минимал иш ҳақи - 7800 рубль, кун кечириш учун зарур миқдор эса 11 рубль.

Россия Президенти Владимир Путин ҳали 2012 йил апрелида минимал иш ҳақи "келгуси бир неча йил ичида" кун кечириш учун зарур бўлган миқдор билан тенглашишини ваъда қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар