Россия маданият ходимларига маош тўламаяпти

Фото муаллифлик ҳуқуқи Artyomgeodakyan/tass
Image caption Маданият вазирлиги ойликлар кечикишига техник муаммолар сабаб эканини айтмоқда

Чайковский номидаги Москва давлат консерваторияси ходимларига икки ойдирки - 2017 йил бошидан ойлик берилмаяпти.

Бу ҳақида Би-би-сига консерваториянинг икки ходими маълум қилди.

Ўхшаш вазият маданият соҳасидаги бошқа идораларда ҳам юзага келган.

Маданият вазирлиги ойликлар кечикишига техник муаммолар сабаб эканини айтмоқда.

"Бухгалтериянинг ходимларга айтишича, давлатдан бюджет пуллари келиб тушмаяпти", - деди бир суҳбатдош Би-би-сига.

Давлат санъатшунослик институти, Россия санъат тарихи институти ва Санкт-Петербургдаги Римский-Корсаков номли консерватория ходимлари ҳам Би-би-сига айни ҳолат ҳақида гапиришди.

"Янги йилдан бери баъзи ходимларимиз ойликларининг ярмидан анча камини олишди, бошқалар эса умуман олмади. Авваллари кечикишлар бўлмаган", - деди Римский-Корсаков номли Санкт-Петербург консерваторияси ходими.

Институтлар раҳбарияти ходимларга нима учун маошлар кечикаётганини изоҳламаяпти, лекин норасмий тарзда вазирликда "техник муаммолар" юзага келганини айтган.

"Бизга мартда ойлик беришни ваъда қилишди. Лекин фарзандларимизга мактабдаги нонушта учун пулни ҳозироқ тўлашимиз керак", - дея нолиди бир ходим.

Шу кунларда Москва метросининг янги линиясини қуришга жалб этилган ўзбек ва тожик мигрантларнинг беш ойдан бери маош олмаслик туфайли иш ташлаш акцияси давом этмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар