"Ислом 2070 йилда энг йирик дин бўлади"

Покистонда Рамазон Қурбони намози Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images

АҚШда жойлашган Pew Тадқиқот Марказига кўра, 2070 йилгача Ислом дунёнинг энг йирик дини бўлиши мумкин.

Pew маркази Исломни дунёдаги энг тез ривожланаётган дин деб ҳисоблайди.

Демографик ўсиш ҳозирги ҳолатда давом этадиган бўлса, бугунги кунда дунёнинг иккинчи йирик дини ҳисобланиб турган Ислом XXI аср охирига бориб биринчи динга айланиши, жаҳон мусулмонларининг сони насронийларникидан ортиб кетиши мумкин.

Pew тадқиқотида дунёдаги мусулмонларнинг жами сони 1 миллиард 600 миллион, насронийларнинг сони эса 2,17 миллиард экани айтилади.

Аҳоли ўсишини башорат қилиш моделлаштиришига кўра, 2050 йилга бориб насронийларнинг сони 2,92 миллиардга, мусулмонларнинг нуфуси 2,76 миллиардни ташкил этади деб кўрилмоқда.

2070 йилга бориб мусулмонларнинг сони дунё аҳолиси орасида энг кўп бўлади.

Ислом тез ўсиб бораётгани сабаби нимада?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Pew тадқиқоти натижаларига кўра, бошқа динларга эътиқод қиладиганларга солиштирганда мусулмонлар оилаларида кўп бола туғилмоқда.

Мусулмон аёллар орасида туғиш кўрсаткичи, 3,1 деб, қолган бошқа ҳамма диндаги аёллар орасида кўз ёриши 2,3 рақамни ташкил этаяпти, деган хулосага келган АҚШдаги тадқиқот маркази.

Иккинчи сабаби, Ислом барча динлар орасида энг ёш аҳолига эга дин эканлигидадир.

2010 йили жаҳон мусулмонларининг ўртача ёши 23 га тенг деб кўрилган, бу бошқа динларга нисбатан 7 ёш кичик деганини англатади.

Яъни, бутун дунё аҳолиси орасида оиласида вояга етмаганларнинг энг кўпини мусулмонлар ташкил қилади.

Pew ҳисоботига кўра, аҳоли орасида мусулмонлар улушининг катталиги ва бунга туғилиш суръатининг ўсиши қўшилгани мусулмонларнинг сони янада ортишига олиб келади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

АҚШ ва Оврўпода мусулмонларга нисбатан муносабат қандай?

Pew маркази АҚШда 2017 йили сўров ўтказган ва 0-100 балл билан сўров иштирокчиларидан диний гуруҳларга нисбатан ўз ҳисларини ифодалаб беришни сўраган.

0 балл жуда совуқ, ўта ёмон муносабатни, 100 эса жуда илиқ, яхши муносабатни англатиши лозим эди.

Тўққиз диний гуруҳ аъзолари орасида мусулмонларга 48 балл берилган, атеистлар эса 50 баллни олганлар.

2016 йил баҳорида Оврўпонинг 10 мамлакатида мусулмонларга нисбатан муносабат қандайлиги ўрганилган.

Маълум бўлишича, Оврўподаги мусулмонларга муносабат энг ёмон бўлган уч мамлакат Венгрия, Италия ва Польша экан.

Мусулмонларга нисбатан тоқатлилик энг яхши деб Буюк Британия, Франция ва Германияда топилган.

Pew маркази "мамлакатингизда шариат қонунлари жорий этилишини қўллаб-қувватлайсизми" деган савол билан Россия ва Марказий Осиё мамлакатларида ҳам сўров ўтказган.

Тадқиқот марказига кўра, Россияда сўровда иштирок этган мусулмонларнинг 42 фоизи, Қирғизистонда 35 фоиз, Тожикистонда 27 фоиз, Қозоғистонда 10 фоизи ўзи яшаб турган мамлакатда шариат қонунлари йўлга қўйилишини истар эканлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ