Фоторепортаж: Шотландия узра шимол ёғдуси

Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Little Red Man
Image caption Ушбу сурат Абердиншир графлигидаги Петерхем деган жой яқинида олинган

Мартнинг илк тунида ишқибоз астрономлар ва фотосуратчилар Шотландия осмонида кузатилган шимол ёғдусини кузатиш имокниятига эга бўлдилар.

Шотландия - Буюк Британиядаги гўзал ва бетакрор шимол ёғдусини кузатиш учун энг яхши жой ҳисобланади. Шимол ёғдуси қуёш шамолининг зарядланган нурларининг атмосфера юқори қатламида нурланишидан ҳосил бўладиган табиат ҳодисасидир.

1 март тунида шимол ёғдусини Скай оролида, Абердиншир графлигидаги Петерхед деб номланган жой атрофида, Ист-Лотиан графлигидаги Норт-Бервикда кўриш мумкин бўлди.

Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Skye Woody
Image caption Скай оролидаги Брейкиш деб номланган жойдаги шимол ёғдуси кўриниши

Ланкастер Университетидаги AuroraWatch деб номланган ташкилот мутахассисларининг айтишларича, 2017 йил шимол ёғдуси ишқибозлари учун анча сокин бошланди, лекин чоршанбадан-пайшанбага ўтар кечаси 13 соат мобайнида юқори геомагнит фаоллик кузатилган.

Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Ela Dzimitko
Image caption Чоршанба тунида шимол ёғдусини Норт-Бервикда ҳам кўриш мумкин эди.

Мутахассислар айтишича, магнит активлиги қуёшда юқори тезликдаги манфий қутбли оқим юзага келиши билан боғлиқ экан. Бу нарса эса Ер сайёрасида геомагнит фаолликка олиб келади.

Айрим олимларнинг фикрича, келажакда Шотландияда шимол ёғдуси кам кузатиладиган бўлиб қолиши мумкин.

Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Gary Chittick
Image caption Ушбу фотосурат Лохвиннох деган жойда тасвирга туширилган.
Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Greg Irwin
Image caption Мана бу сурат эса Глазго шаҳри яқинида туширилган.
Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Alan Tough
Image caption Шотландиядаги Дуффус қалъасидан олинган фото.
Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи John W
Image caption Бишоптоннинг тунги осмони.
Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Niall Fuller
Image caption Абердин устида кузатилган шимол ёғдуси
Шимол ёғдуси Фото муаллифлик ҳуқуқи Martin Kennedy
Image caption Мана бу сурат ҳам Абердиншир графлигида тасвирга туширилган

Фотосуратларга тегишли барча муаллифлик ҳуқуқлари муаллифларнинг ўзларига тегишлидир.