Хитой ҳарбий харажатларни 7 фоизга оширмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Хитой дунёдаги энг йирик-2 миллион кишилик армияга эга.

Хитойнинг ҳарбий бюджети бу йил бирданига 7 фоизга оширилади.

Бу ҳақда Умумхитой Халқ вакиллари йиғинининг расмий вакили Фу Ин маълум қилган.

"Ҳар йили биз ҳарбий бюджетни Хитойнинг иқтисодий ривожланиши ва эҳтиёжларимиз асосида тузамиз. Бу йил ҳарбий бюджет 7 фоизга ўсади ва ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот-таҳр.) ҳажмининг 1,3 фоизини ташкил этади", - деб айтган Хитой мулозими мамлакат олий қонун чиқарувчи органининг йиллик сессияси арафасида ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий бюджетнинг оширилишига у ёки бу давлатдан келаётган таҳдид эмас, балки давлат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ омиллар таъсир кўрсатган.

Хитой ҳарбий харажатлар бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Ўтган йил Хитой Президенти Си Цзиньпин 2017 йил охиригача қуролли кучлар сони 300 минг кишига қисқартирилишини айтган, аммо шунга қарамасдан, 2 миллион кишилик Хитой армияси дунёдаги энг йирик армия сифатида қолади.

2016 йилда Хитой ҳарбий харажатлари 7,6 фоизга ўсиб, 146 миллиард долларни ташкил этганди.

Пекиннинг баёноти АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳарбий харажатларни 10 фоизга оширишини айтган бир пайтда янграган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг