Мўсулдаги ҳокимият биноси ишғол қилинди

Ироқ махсус кучлари Мўсулни ташқарисида Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ироқ махсус кучлари Мўсулни қайта олиш учун тайёрланмоқда.

Ироқ ҳарбийлари Мўсулдаги ҳокимият биносини қайтариб олди. ИШИДга қарши жанглар давом этмоқда. Ҳокимият биносининг ишғол қилиниши аҳолиси зич жойлашган ва ҳамон жангарилар назоратида қолаётган эски шаҳарга ҳужум қилиш учун йўл очиши мумкин.

Ҳар куни минглаб одамлар шаҳардан қочиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Мўсул ИШИД учун Ироқдаги энг сўнгги таянч шаҳар бўлиб турибди. Шаҳарнинг шарқий қисми Ироқ қўшинлари томонидан январ ойида ишғол қилинганди.

Ироқ ҳарбийлари ҳукумат биноларини эгаллаш учун ярим тунда қўққисдан ҳужум қилган.

Ҳокимият биноси структурасига жиддий зарар етгани айтилаётган бўлса-да, ушбу ишғол стратегик ва рамзий ғалаба сифатида қабул қилинмоқда.

Ҳарбийлар марказий банкнинг Мўсулдаги бош филиали ва унинг ёнидаги маҳкама биносини ҳам эгаллашган. Банк ИШИД 2014 йили шаҳарни босиб олганда жангарилар томонидан талон-тарож қилинганд

Reuters агентлигига кўра, маҳкама биноси ИШИД жангарилари томонидан тошбўрон қилиш, томдан ташлаш, қўлларни кесиш каби шафқатсиз жазоларни амалга оширишда фойдаланилган.

Ироқ аскарлари якшанба куни Мўсулнинг ғарбий қисмига қарши ҳужумларни қайтадан бошлаган. Ноқулай об-ҳаво шароити уларни бироз тўхтаб туришга мажбур қилган эди.

Душанба куни ҳарбийлар Дажла дарёси устидаги ал-Ҳуррият кўпригини эгаллаган. Олдинроқ жанубдаги яна бир кўприк ишғол қилнганди.

БМТнинг тахмин қилишича, ИШИД бошқаруви остида қолаётган Мўсул ғарбида 800 минг аҳоли яшайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг