‘Аёл киши’ ‘тўхта’ деса, нима бўлади?

Австралия Фото муаллифлик ҳуқуқи CITY OF YARRA

Австралияда айнан 8 март - халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан қўл урилган янги тажриба аллақачон қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлиб улгурибди.

Ташаббускорлар эса, гендер тенгликни тарғиб қилиш мақсадида бу гал диққат-эътиборларини светофор ёки йўл чироқларига қаратишибди.

Чироқларга либосда бўлган аёл кишининг тасвирини жойлаштиришибди.

Шу шаклда безак берилган 10 та йўл чироғини Мельбурн марказида ўрнатишибди.

Танқидчиларига кўра, бу - шунча пулга тушувчи кераги йўқ бир тажриба.

Аммо, ғоя ташаббускорларига кўра, янги тажрибалари одамлар онгидаги ғайришуурий нотенглик ҳиссини камайтиришга ёрдам беради.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Барчанинг эътиборини гендер тенглик муаммосига тортади, унинг амалий ва ижобий ечимига хизмат қилади.

Жамоат жойларида хотин-қизларни янада кўпроқ намоён этдиради.

Уларнинг умид қилишларича, бир кун келиб, шаҳар кўчаларида эркак ва аёлларни бир хил сонда акс этдирган йўл чироқлари пайдо бўлади.

Кеча сешанба куни бошланган тажрибанинг ўзи эса, келаси бир йил давомида синаб кўрилади.

Ташкилотчиларга кўра, аллақачон эски йўл чироқларини алмаштиришнинг вақти етгани боис, янгичаси унчалик ҳам қимматга тушмайди.

Сўнгги янгиликнинг ўзи эса, Мельбурн шаҳар кенгаши илк бор йўл белгиларига масъул қилиб аёл кишини тайин этишидан бир йил ўтиб кузатилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг