Саудия "қизлар кенгаши"да фақат...эркаклар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Qassim Girls council
Image caption Саудия "қизлар кенгаши"да фақат...эркаклар

Саудия Арабистонида "Хотин-қизлар кенгаши"ни ташкил этиш ғояси хуш қаршиланганди.

Одатда Саудия аёлларнинг жамоатчилик орасида фаол бўлишини рағбатлантирмайди.

Аммо Саудия Арабистони ўз тарихида мисли кўрилмаган "Хотин-қизлар кенгаши" ташкил қилганини кўз-кўз қилмоқчи бўлар экан, бир муҳим ҳолатни назардан қочирган кўринади...

Хотин-қизлар кенгашининг ал-Қосим вилоятида тақдимот маросимида...хотин-қизлар йўқ эди.

Ал-Қосим вилоятида Хотин-қизлар кенгашини катта саҳнада тақдим қилинди.

Саҳнадаги тақдимот маросимида иштирок этаётган 13 кишининг орасида...бирор нафар ҳам аёл киши йўқ эди.

Аёлларни бошқа хонага жойлаштиришган ва бу маросимга уларни видео алоқа орқали улашган.

Фақат эркаклар тушган расмлар кейин ижтимоий тармоқларга чиқиб кетган.

Бу эса Америка президенти Доналд Трампнинг ҳомилани олдиришга қарши қарорни фақат эркаклар иштирокида имзолаётгани вақти аксланган суратга ўхшатилди.

Саудия Арабистонида Хотин-қизлар кенгаши шаҳзода Файсал бин Мишал ибн Сауд томонидан тақдим қилинди.

У ал-Қосим вилоятининг ҳокимидир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Президент Трамп ва бошқа эркаклар бола олдиришга қарши

"Вилоятимизда биз хотин-қизларга сингилларимиздай муносабат қиламиз. Биз сингилларимизга кўпроқ имкониятлар бериш масъулиятини ҳис қиламиз", деб айтган шаҳзода.

Кенгашга унинг рафиқаси, малика Абир бинт Салман раислик қилади, аммо унинг суратлари ошкор қилинмади.

Маҳрамлик

Саудияда маҳрам ва номаҳрамлар ўртасига фарқларга жиддий эътибор қилинади.

Бунга доир сиёсат қаттиққўллик билан ҳаётган тадбиқ этилган.

Аммо Саудия 2030 йилга қадар қабул қилган янги дастурида хотин-қизларга нисбатан сиёсат бир қадар юмшатилиши мумкин.

Айни дастуруламалга кўра, ишлайдиган аёллар сони 22 фоиздан 30 фоизгача кўпайтирилади.

Хотин-қизлар кенгашининг тақдимот маросимида шаҳзода Файсал Саудия жамиятининг ярмини аёллар ташкил этади, деб айтди.

Аммо бу суратларга қараб хулоса қилсангиз, шаҳзоданинг сўзига ишониш қийин...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг