Амалдорларга: ‘Ҳамма қариндошингизни ишлатинг’

Александр Лукашенко Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Бундайин буйруқ билан ўз мулозимларига Беларусь Президенти Александр Лукашенко чиққан.

Беларусь раҳбари давлат амалдорларидан барча қариндошларини ишга жойлаштиришларини сўраган.

Президент Лукашенконинг бу талаби ҳукуматнинг, таъбир жоиз, "Текинхўрлар тўғрисида"ги фармойишга бағишланган пайшанба кунги йиғинида янграган.

Беларусь раҳбарининг баён қилишича, амалдорларнинг яқинлари ҳам ишламай ва ҳам "текинхўрлар солиғи"ни тўламай юра олишмайди.

"Агар, аёлингиз ёки маъшуқангиз хаста бўлишса - даволаймиз. Аммо меҳнатга лаёқатли бўлишса, у ҳолда ишлатинг", - деб айтаркан, президент Лукашенко, ҳозирча, бирор бир амалдорининг исмини аниқ тилга олмай туришини қўшимча қилган.

Сўзининг якунида эса, буйруғи ижроси борасида 1 апрелдан кейин ўзига ҳисоб беришларини талаб қилган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Таъбир жоиз, "Текинхўрлар тўғрисида"ги фармойишни Беларусь президенти 2015 йилнинг апрель ойида расман имзолаган.

Ушбу фармойишга мувофиқ, меҳнатга лаёқатли, аммо ишламасдан, ярим йилдан ортиқроқ вақт давомида солиқ тўламаган фуқаро ҳар йил давлатга 20 энг минимал иш ҳақи ҳисобида тўлов тўлаши шарт кўрилади.

Бу тўлов шу бугуннинг ҳисоб-китобларида $200 АҚШ долларидан сал ортиқроқ маблағни кўзда тутади.

Агар, 21 февраль кунги расмий маълумотларга таянилса, Беларусдаги давлат солиқ идоралари худди шу тўловни тўлаб қўйишларини сўраб, ярим миллионга яқин мамлакат фуқаросига билдиришнома юборишган.

Аммо, хабарларга кўра, улардан бор-йўғи 50 мингдан ортиқроғи бу буйруққа бўйсунишган, холос.

Ўтган уч ҳафта давомида эса, пойтахт Минск ва Беларуснинг қатор йирик шаҳарларида ушбу фармойишга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Расман рухсат этилмаган бўлса-да, Беларусь мухолифати вакиллари шу йўл билан ўз эътирозларини билдиришнинг уддасидан чиқишган.

Агар, бугунги ҳисоб-китобларга таянилса, Беларусь аҳолисининг сони қарийб 10 миллион кишини ташкил қилади.

Аҳоли меҳнатга лаёқатли қисмининг асосийси давлатга қарашли идораларда ишлашади.

Турли тадқиқодларда эса, сўнгги йилларда Беларусда камбағаллик даражаси ортиб бораётгани айтилади.

Агар, интернетда имконли бўлган айрим маълумотларга таянилса, ҳозир мамлакат аҳолисининг 5 фоиздан ортиқроғи ночорликда ҳаёт кечиради.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг