‘Ул таомни емабсиз, бу дунёга келмабсиз’ми ва ё...

Таом Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Хом гўштга таъбингиз қалай?

Яна майдаланган бир уюмини ликопга солиб, аччиқ-чучук қайлалар билан бирга дастурхонга тортишса...

Бутунбошли емакхоналарнинг хос таомлари рўйхатига киритиб, яқинларингиз билан бир мазза қилинг, дея, ихтиёрингизга ҳавола этишса.

Ҳа, худди шу тариқа тақдим этилувчи хом гўшт Эфиопияда энг севиб истеъмол этилувчи таомлардан бири экан...

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Уни исталган ресторандан топа олишингиз баробарида, ҳар қандай байрам дастурхонининг ҳам кўрки экан.

Эфиопияда асрлардан буён истеъмолда бўлган бу тоамнинг асл келиб чиқиш тарихи маълум эмас.

Аммо айрим мутахассислар унинг яралишини жанглар билан боғлашади.

Гўёки пиширишга вақти бўлмагани боис, жангчилар гўштни шундайин хомлигича танаввул қилишгану қўйишган, дея ишонилади.

Бугунги кун шифокорларининг огоҳлантиришларича эса, гўштни хомлигича еб бўлмайди, соғлик учун жиддий зарар қилади.

Лекин яқиндагина олинган мана бу видеотасвирлардан хулоса қилинадиган бўлса, эфиопияликлар учун уларнинг огоҳликлари писанд эмасдек кўринади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг