'Миллионлаб одам ўлиши мумкин'

Очарчилик Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг огоҳлантиришича, дунё Иккинчи Жаҳон Уруши давридан буён кузатилмаган даражада улкан бир инсоний бўҳронга юз тутмоқда.

Яман, Сомали, Жанубий Судан ва Нигерияда 20 миллиондан ортиқ одам очарчилик таҳдиди остида.

ЮНИСЕФ жамғармасига кўра, жорий йилнинг ўзида бир ярим миллионга яқин бола нобуд бўлиши мумкин.

Бирлашган Миллатлар Бош котиби Инсонпарварлик масалалари бўйича муовини айтишича, бу каби "инсоний ҳалокат"нинг олдини олиш учун июль ойигача $4.4 миллиард долларга тенг кўмак лозим.

"Дунё миқёсида бир ёқадан бош чиқариб, ёрдам кўрсатилмаса, бу давлатлардаги инсонлар шундоққина очликдан кўз юмишлари мумкин", - деб айтган Стивен О'Брайен.

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Бирлашган Миллатлар масъул вакилининг таъкидлашича, "жорий йилда ташкилот асос солинганидан буён кузатилмаган бир инсоний инқирозга юз тутишмоқда".

Ўтган ой БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш шахсан ўзи ҳам дунё давлатларига кўмак сўраб, худди шу каби мурожаат билан чиққан.

Аммо берилган баландпарвоз ваъдаларга қарамай, ихтиёрларига бор-йўғи $90 миллион доллар ёрдам келиб тушганидан ўз таассуфларини изҳор этганди.

Даҳшатли очарчилик ёқасида қолган бу давлатлардаги вазият давомий қуролли низолар сабаб бу каби ҳалокатли тус олгани айтилади.

Февраль ойида эса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўтган 6 йил бадалида илк бор у ерларда бўй кўрсатиши мумкин бўлган оммавий очарчилик хавфидан огоҳлантириб чиққанди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг