Пак Кин Хе президент саройини тарк этди

Президент қароргоҳини тарк этаётган Пак Кин Хе Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳокимиятдан четлатилган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе Сеул шаҳри марказидаги президент расмий қароргоҳидан чиқиб ўзининг ҳовлисига бориб жойлашган. Пак Кин Хенинг Сеулнинг Самсон-дон мавзесидаги ҳовлиси атрофини қўриқлашга юзлаб полиция ходимлари жалб этилган.

Маҳаллий вақт билан соат 19:00 да Пак Кин Хе хоним президент маъмурияти ходимлари билан хайрлашиб қароргоҳни тарк этган.

Уйи атрофида унинг кўплаб тарафдорлари қарши олганлар.

Лавозимидан четлатилганидан кейин эълон қилган илк баёнотида у, ҳақиқат қарор топади, деб айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Сеул жанубидаги Пак Кин Хе ҳовлиси

"Вақт олишига қарамасдан, ҳақиқат юзага чиқишига ишонаман", дейилади собиқ президент баёнотида.

У ўз дастакловчиларидан "президент сифатидаги вазифаларини адо этолмагани учун" узр сўраган.

10 март куни Жанубий Корея Конституциявий маҳкамаси импичмент туфайли Пак Кин Хени президентлик лавозимидан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Энди у президент дахлсизлиги ва жиноий таъқиб иммунитетини йўқотди.

Президент импичментига унинг энг яқин дугонаси Чхве Сун Сил билан боғлиқ коррупция можароси сабаб бўлди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ҳокимиятдан четлатилган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе

Чхве Сун Сил ширкатлар раҳбарларидан пул талаб қилган, бунинг эвазига бу ширкатларга сиёсий дастак ваъда қилингани айтилмоқда, президент ўзининг яқин дугонасига бу ишларга ижозат бергани учун жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

Бир неча ойлардан буён Сеул кўчаларига ўн минглаб одамлар норозилик намойишларига чиқиб президентнинг лавозимидан четлатилиши ва жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилиб келаётган эдилар.

Президент ҳокимиятдан кетишга мажбур этилганидан мамлакатда янги президентлик сайлови ўтказилиши талаб қилинади.

Жанубий Корея қонунчилигига биноан президент импичменти тасдиқланганидан кейинги 60 кун ичида сайлов бўлиб ўтиши лозим.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг