Оврўпо Иттифоқи ва Туркия: муносабатлар таранглашмоқда

Икки Турк вазири Нидерландияга киритилмаган Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Туркия ҳукумати мулозимларининг Оврўпо бўйлаб намойишларда иштирок этиш ҳаракати Европа Иттифоқи давлат раҳбарларининг танқидига сабаб бўлди. Намойишларда Туркия расмийларининг иштирокига қўйилган тақиқлардан сўнг Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон Германия ва Нидерландия ҳукуматини "фашизмда" айблаб чиқди.

Нидерландия Бош вазири Марк Рутте Эрдўғоннинг изоҳини "қабул қилиб бўлмас", деган, Олмония Ташқи ишлар вазири Туркия "соғлом ақл билан иш юритишга қайтишига" умид билдирган.

Дания давлат раҳбари Туркия Бош вазири билан учрашувини бошқа санага қолдирганини билдирган. Бош вазир Ларс Локке Расмуссен "Демократик принциплар Туркияда катта босим остида" қолаётганидан хавотир билдирган. У Бош вазир Бинали Йилдирим билан шу ойда белгиланган учрашувини қолдирганини шундай изоҳлаган:

"Туркия томонидан Голландияга бўлаётган ҳужумлар манзарасида учрашувни айри ҳолда кўриб бўлмайди".

Намойишлардан мақсад Оврўпада истиқомат қилаётган кўп сонли турклар орасида Президент ваколатларини оширишга қаратилган референдумга "ҳа" деб жавоб беришни тарғиб қилиш эди.

Олмония, Австрия ва Нидерландияда режаланган намойишлар хавфсизлик ёки босимни келтириб чиқариши мумкин деган важлар билан расмийлар томонидан бекор қилинган.

Расмийлар ҳеч қандай хавф туғдирмайди, дегандан сўнг Францияда намойишлар бўлиб ўтган.

Туркия ва Нидерландия ўртасидаги зиддият ўтган ҳафта сўнггида икки Туркия вазири Роттердамда ўтиши режаланган намойишларга қўйилмагани ва улардан бири Олмония чегарасига чиқариб қўйилганидан сўнг кучайди.

Эрдўғон Нидерландияни "банан республикаси"га тенглаштирди, халқаро ташкилотларни ушбу давлатга нисбатан санкциялар қўллашга чақирди ва Ғарб давлатларини "Исломафобия"да айблади.

"Фашизм тугади, деб ўйлаганим ҳақида гапиргандим, бироқ мен адашган эканман. Фашизм Ғарбда ҳали ҳам тирик экан", - деган у.

Якшанба куни Бош вазир Марк Рутте Нидерландияни фашистларга ўхшатгани учун Эрдўғондан узр сўрашликни талаб қилди.

"Бу давлатни Иккинчи жаҳон уруши давомида фашистлар бомбаланган. Бу оҳангда гапиришни умуман қабул қилиб бўлмайди".

Унинг қўшимча қилишича, Туркия шу йўналишда давом этса Нидерландия бунга муносиб жавоб беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ