Европа: ‘Ишга ҳижобда келиш тақиқланади’

Муслима Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Европа Адолат Маҳкамаси ўз ҳукмини эълон қилган.

Ишга диний рамзларда келишни ноқонуний, деб топган.

Сешанба кунги ҳукм ижтимоий мулоқот тармоқларида қоришиқ муносабатларга сабаб бўлган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Кимдир бундан ғазабга келган, бошқаси наздида "яхши иш бўлган".

Маҳкама ҳукми муслималарнинг ҳижобларини ҳам кўзда тутган.

Иш берувчилар эса, бундан буёғига ишчиларининг ишга сиёсий, фалсафий ва диний мансубликни англатувчи рамзларда келишларини тақиқлашга қонунан ҳақли бўлишган.

Маҳкама жараёнига ҳижобда келгани боис, ишдан бўшатилган бельгиялик хавфсизлик ширкати қабулхонаси ходимасининг шикояти сабаб бўлган.

Франция дохил қатор етакчи Европа давлатларида аллақачон жамоатчилик жойларида ниқобда кўриниш бериш расман маън этилган.

Европа Адолат Маҳкамасининг ҳукми эса, муслималарнинг энди тўрт девор орасида қамалиб қолишларига олиб келади, деган жиддий хавотирларни уйғотмай қолмаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг