"Голландия халқи популизмга йўқ деди"

Рюттенинг айтишича, голланд халқи "зарарли популизмга йўқ деди Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Чоршанба кунги сайловларда ғалаба қозонган амалдаги партия раҳбари, Бош вазир Марк Рюттенинг айтишича, голланд халқи "зарарли популизмга йўқ деди". Демократия ва эркинлик учун халқ партияси (VVD) сайловларда унга рақиблик қилган Герт Вилдерснинг Эркинлик партияси (PVV)ни ишончли тарзда ортда қолдирган.

Оврўпо лидерлари Голландия сайловлари натижаларини олқишлаган.

Франция Президенти Франсуа Олланд Марк Рюттени "экстремизм устидан ғалаба қозонгани билан илиқ" табриклаган.

Олмония канцлери Ангела Меркел маъмурияти раҳбари Петер Алтмайер Twitterда "Нидерландия! Нидерландия! Сиз чемпионсиз!... Сайлов натижаларининг ажойиб якуни билан табриклайман", деб ёзган.

95 фоизлик овозлар ҳисоблаб бўлингандан сўнг, VVD парламентдаги 150 ўриндан 33 тасини эгаллагани маълум бўлган. Бу ўтган сафарги сайловга қараганда 8 ўрин камдир.

Герт Вилдерснинг ўта ўнгчилар партияси бу сайловларда ўтган сафаргилар билан солиштирганда ўсишга эришган. Партия иккинчи ўринни эгаллаган ва ўтган сафаргидан 5 ўрин кўп - 20 депутатлик ўрнига эга чиққан.

Ушбу парламент сайловлари олдингиларидан сайловчиларнинг кўп иштирок этгани билан ажралган. Сўнгги 30 йилда илк марта овоз берганлар сони 80 фоиздан кўпни ташкил қилган.

Герт Вилдерс сайлов натижаларидан бироз ҳафсаласи пир бўлганини билдирган. Бироқ партия натижаларидан кўнгли тўлганини айтган.

"Биз 19, балки 20 ўрин олдик. Бу мен умид қилган 30 ўрин эмас. Мен бизда 30, Рюттенинг партиясида 20 ўрин бўлишини тахмин қилгандим. Лекин биз ғолиблар орасидамиз. 4 ўрин кўп олдик ва сизни ишонтираманки - ватанпарварлар баҳори бошланмоқда", - деган у.

Сайлов олдидан Вилдерс Голландияни Европа Иттифоқидан олиб чиқишга, мамлакатдаги барча масжидларни ёпишга ва Қуръони Каримга тақиқ қўйишга ваъда берган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг