АҚШ: Шимолий Кореяга ҳарбий ҳужум қилиниши "мумкин"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Тиллерсон икки Кореяни ажратиб турадиган қуролсизлантирилган ҳудудга сафаридан кўп ўтмай гапирган

Жанубий Кореяга сафар қилган АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Кореяга қарши ҳарбий амалиёт юз бериши мумкин эканини айтди.

Унинг айтишича, "стратегик сабр" сиёсати ниҳоясига етди, ҳамда эндиликда АҚШ янги дипломатик, хавфсизлик ва иқтисодий чораларни кўриб чиқмоқда.

У, шунингдек, Жанубий Кореяга АҚШ ракета мудофааси тизимининг жойлаштирилиши қарорини ҳимоя қилди. Мазкур ҳаракат Хитойнинг ғазабини қўзғаган.

Сеул ва Вашингтон бу тизим Шимолий Кореядан ҳимояланиш учун зарур эканини айтишади.

Тиллерсон икки Кореяни ажратиб турадиган қуролсизлантирилган ҳудудга сафаридан кўп ўтмай гапирган.

У аввалроқ Японияга сафар қилган.

Шимолий Кореяга қарши ҳарбий амалиёт имкони бор ё йўқлиги ҳақида сўралганда у: "Биз вазият ҳарбий можарога айланишини истамаймиз, албатта", - деди.

"Лекин, агар улар ўзларининг қурол дастурини ҳарбий жавоб талаб қиладиган даражага чиқарсалар, унда бунинг имкони бор", - дея қўшимча қилди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар