Трамп Меркелга: "Иккимизни ҳам хуфиёна тинглашган"

  • 18 Март 2017
Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption рамп ва Меркел қатор муҳим масалалар, хусусан НАТО ва савдо масаласини муҳокама қилдилар

Президент Доналд Трамп АҚШга ташриф буюрган Германия Канцлери Ангела Меркель билан учрашувида яна бир бор ўзининг телефон суҳбатлари Барак Обама маъмурияти томонидан хуфиёна эшитилганини такрорлади.

Меркелга юзлана туриб у "Демак қандайдир ўхшаш томонимиз бор экан", дея ҳазил қилди.

АҚШ хавфсизлик хизматлари Обама президентлиги даврида Меркелнинг телефонини эшитиб боришгани даъво қилинган. Германия бунга ғазаб билан жавоб берганди.

Аммо ҳам Республикаси, ва ҳам Демократ конгрессменлар раислари Трампнинг телефонлари эшитилганига ишонмасликларини айтишди. т

Трамп ва Меркел қатор муҳим масалалар, хусусан НАТО ва савдо масаласини муҳокама қилдилар.

Матбуот анжуманида Трампнинг телефон суҳбатлари борасидаги даъвосидан Меркел хоним ажабланган кўринди.

Трампдан, шунингдек, ОҚ Уй матбуот котиби Шон Спайсернинг Британия хавфсизлик хизматлари АҚШ сайловолди кампанияси чоғида Трамп суҳбатларини эшитиб боришган деган иддаоси ҳақида ҳам сўралди.

Трампнинг айтишича, Спайсер Fox TV каналидаги иддаони қайтарган, холос. "Мендан эмас, Fox каналидан сўранг", - деди у.

Fox сўнгра баёнот чиқариб, бу каби иддао ундан чиққанини рад қилди.

Британия хавфсизлик хизмати GCHQ бу иддаони "сафсата" деб атади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар