Сурия: Ҳомсни охирги исёнчилар тарк этмоқда

  • 18 Март 2017
Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Ҳомс ҳокими Талал Баразининг айтишича, шанба куни 1500 одам Ҳалаб томон йўл олади

Бир вақтлар "инқилоб пойтахти" дея ном олган Суриянинг Ҳомс шаҳридаги энг охирги исёнчилар ва уларнинг оилалари чиқиб кетишди.

Россия воситачилигида эришилган эвакуация келишувига биноан, автобуслар ал-Вайр туманидаги одамларни шаҳардан олиб чиқа бошлади.

2013 йил охиридан бери ҳукумат қўшинлари ишғоли ичида қолган Ал-Вайр 75 минг кишилик аҳолига эга.

Ҳомс ҳокими Талал Баразининг айтишича, шанба куни 1500 одам Ҳалаб томон йўл олади.

Мухолифатдаги Ҳомс Матбуот марказига кўра, келгуси ҳафталарда 15000га яқин одам Ҳомсни тарк этиши мумкин.

Эвакуация оқсоқоллар ва ҳукумат ўртасида 2015 йил декабрида эришилган келишувнинг бир қисмидир.

Бу келишувга биноан, юзлаб исёнчилар ал-Вайрни тарк этганлар, аммо охирги ойларда у тадбиқ қилинмай қўйганди.

Эвакуация қилинган одамлар Сурия шимолидаги Жараблус ҳудудига кўчирилиши айтилади. Жараблусни Туркия қўллаб-қувватлаётган исёнчилар назорат қилишади.

Сурия ҳукуматининг айтишича, бу каби "ярашув" битимларига бир неча исёнчи ҳудудларда эришилган ва улар олти йиллик фуқаролар урушига нуқта қўйишга ёрдам бериши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар