Ҳиндистоннинг энг катта штатига аксил-Ислом раҳбар тайинланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Йоги Адитйанах (ўртада) йогага қарши мусулмонлар Уттар Прадешни тарк этсин, деб чиққан.

Ҳиндистоннинг иқтидордаги Бхарата Жаната Партияси (БЖП) Исломга қарши қарашлари билан танилган ҳиндулар диний раҳбарини аҳолисининг бешдан бир қисми мусулмон бўлган Уттар Прадеш штатига бош вазир этиб тайинлаган.

44 ёшдаги Йоги Адитйанах йогага қарши бўлган мусулмонлар Уттар Прадешни тарк этсин, деб чиққан.

Ҳиндистоннинг энг катта вилояти бўлган Уттар Прадешда 40 миллионга яқин мусулмонлар яшашади.

Штатда ўтган ҳафта кечган парламент сайловларида Ҳиндистон бош вазири Неранда Моди фаол қатнашган.

Сайловда БЖП катта фарқ билан ғалаба қилган.

Мухолифат Адитйанахнинг сайланиши Уттар Прадеш аҳолиси орасида бўлинишларга олиб келишини айтмоқда.

Беш йилдан буён минтақа парламентининг аъзоси бўлган Адитйанах Уттар Прадешдаги бир ҳинду ибодатхонасининг бош роҳибидир.

У ҳиндулар муқаддас санайдиган сигирлар билан боғлиқ қонунларнинг ашадий ҳимоячиси ва сигир гўшти ейишга қарши ва АҚШ Президенти Трампнинг мусулмон давлатлардан келадиган муҳожирларга тақиқини дастаклаб чиққан.

Унинг фикрича, Ҳиндистон ҳам мусулмон ўлкаларга худди шундай тақиқни жорий қилиши керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг