Трамп Путинни "туллак" деб атади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Путин ва Трампнинг Бруклиндаги кўча рассоми чизган қиёфаси.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг россиялик ҳамкасбини "туллак" деб атади.

Fox News телеканалининг шанба кунги дастурида бошловчи Трампдан бир қатор машҳур шахсиятларга қисқача таъриф беришини сўраган.

"Мен уни яхши билмайман, аммо аниқки, у туллак. У Россия учун нима қиляпти. билмайман, аммо ўйлайманки, яқин орада тушуниб етамиз", - деб айтган Трамп.

У Путинга нисбатан шунингдек, "ичидан пишган", "гажир" ва "пихини ёрган" деган ибораларни ҳам ишлатган.

Сайловолди кампанияси чоғида Трамп Путин билан "жуда-жуда яхши" алоқалар ўрнатишни ваъда қилганди.

Аммо сўнгги вақтларда Конгресс ва матбуотда Трамп атрофидагиларнинг Кремл билан махфий алоқалари ҳақидаги маълумотлар ўртага чиқиши ортидан Трамп анча эҳтиёткорона баёнотлар бермоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг