ИШИД таҳдиди учоқларда ноутбукни тақиқлади

учоқларда Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Америка ва Британия айрим йўловчи парвозларда ноутбукларга тақиқ қўйилгани борасида эълон қилди. Америка матбуотига кўра, учоқ ичида катта ҳажмдаги электрон қурилмаларга тақиқ қўйилиши АҚШ парвозларида террор таҳдиди борасидаги разведка маълумотларига асосланган.

Бу борадаги видео лавҳани YouTube даги саҳифамизда томоша қилинг

ИШИД электрон қурилмаларга портловчи моддаларни яширинча ўрнатиш устида изланишлар олиб бораяпти, деган ABC каналининг манбаси.

АҚШ томони ушбу жосуслик хабарини "асосли" ва "ишончли" деб топди.

Етти давлатдан келувчи ва АҚШдаги 10 аэропортга қўнувчи 9 та авиа ширкат парвозларида катта ҳажмдаги электрон қурилмалар Ички хавфсизлик вазирлиги тақиқига сабаб бўлган.

АҚШ ортидан Британия ҳам Туркия, Ливан, Иордания, Миср, Тунис ва Саудия Арабистонидан келадиган учоқларда ноутбук олиб юришни тақиқлади.

Ушбу тақиқ қўл телефонлари ва тиббий учкуналарга жорий қилинмайди. Қўл телефонидан сал каттароқ бўлган ҳар қандай электрон қурилма учоқ бортига киритилмайди.

Британия ҳукумати ҳар қандай чекловчи чораларни ўта эҳтиёткорлик билан жорий қилишини билдирган. Уларга кўра, янги тақиқлар парвозларни янада хавфсиз қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.