События в Минске: как это было
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Беларусда қандай ғалаён бўлди? Видео

Шанба куни Минскда ташкиллаштирилган мухолифат намойиши куч билан бостирилган. Юзлаб одамлар қўлга олингани айтилади.

Минскдаги воқеалар туширилган лавҳаларда, махсус кучлари айрим намойишчиларни калтаклагинини кўриш мумкин.

Гувоҳлар хавфсизлик кучлари аёлларни сочидан тортиб, судрагани ҳақида ҳам айтишмоқда.

Ушланган одамларнинг баъзилари жароҳат олишган. Би-би-си мухбирига кўра, айримларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган.

Видеотасвирларда қалқон ва калтак билан қуролланган махсус кучлар одамларни мажбуран ушлаб, қувлаб ва ҳатто калтаклаб, махсус машиналарга тиқишаётгани ҳам кўриш мумкин.

Мухолифат "текинхўрлар"ни нишонга оладиган махсус фармонни бекор қилиш талаби билан мазкур намойишни бошлаганди.

Ҳукумат ишламайдиган одамларни давлат ғазнасига махсус солиқ тўлашга ундайдиган қарори жамиятда нохуш қаршиланди.

Шоҳидларнинг айтишича, камида бир ярим минг киши норозилик намойишига қўшилган.

Негаки, бир йил давомида олти ойдан кам ишлаган ва меҳнат биржасида рўйхатдан ўтмаган фуқаро 230 АҚШ доллари миқдорида давлатга солиқ тўлаши лозим бўлади.

Президент Лукашенко махсус солиқ бекор қилинмаслигини айтмоқда. Бироқ жорий уни ҳаётга тадбиқ этишмайди.

Беларусь иқтисоди собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида анча тез ўчаётганларидан ва турмуш даражаси ҳам бошқа қўшниларига кўра баландроқ саналади.

Мамлакатнинг муҳим транзит йўлида жойлашгани ҳам савдо-сотиқ ортидан пул топиш имконини яратади.

Бироқ Александр Лукашенко Европадаги сўнгги яккаҳоким давлат сифатида эътироф этилади.

Унинг давлатни бошқарув усули кўпроқ Россия, Озарбайжон ва Марказий Осиё раҳбарларига қиёсланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг