Исроил зобитидан нега дунё ғазабда?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Исроил полициячиси фаластинликка қандай ҳужум қилгани видеоси.

Фаластинлик юк машинаси ҳайдовчини уриб-тепган Исроил полициячиси дунёда кўпчиликни ғазаблантирмоқда.

Интернет ва ижтимоий тармоқларда турли мамлакатлардан турфа тилларда қолдирилган изоҳлар ғазаб ҳамда танқидларга тўла.

Ўзаро мунозара пайтида Исроил полицияси ходими фаластинлик ҳайдовчига бақириб кетади ва калла қўяди. Кейин уриб, тепади.

Аммо унинг ҳужуми шу ерда тўхтамайди ва ўзини ҳимоя қилишга уринган фаластинликнинг ошқозони ҳамда бошини мўлжалга олади.

Ажратишга келган бошқа одамлар ҳам Исроил зобити ҳужумига нишон бўладилар.

Айни ҳужум Шарқий Қуддуснинг араблар яшовчи Вади Жоз мавзесида содир бўлган.

Бошқа машинада ўрнатилган камера ҳодисани тасвирга тушириб қолган.

Jerusalem Post нашрига кўра, аслида, юк машинасини қаерда тўхтатиш устида баҳс келиб чиққан.

Фаластинлик ҳайдовчи Исроил зобитига нималарнидир тушунтиришга интилганини кўриш мумкин.

Мазкур видео интернетга чиқиб кетиши ортидан дунё бўйлаб жуда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Исроил полицияси ўз ходими "ўта ноодатий ва ҳаддидан ошиб" ҳаракат қилганини айтган ва уни вақтинчалик вазифасидан четлатган.

Аммо Исроилдаги араб сиёсатчилар аскарни ҳибсга олиб, жазолашни талаб қилишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ