WhatsApp террорчилар бошпанасими?

"WhatsApp хизматларидаги яширин кодларни очиб ўқиш учун жосуслик хизматларига рухсат бериш керак".

Айни таклиф билан чиққан Британия Ички ишлар вазири Эмбер Раддга кўра, "террорчилар учун яширинадиган жой қолмаслиги лозим".

Жорий ҳафта Холид Маъсуд исмини олган кентлик Эдриан Элмс Лондон марказида ҳужум уюштириб, тўрт кишини ўлдирганди.

Англашилишича, зўравонликка қўл уришидан икки дақиқа олдин унинг телефони WhatsApp хабарлашув тармоғига уланган бўлган.

Аммо мухолифатнинг айтишича, ҳукумат қўлида шундоқ ҳам катта куч бор, давлат эса фуқаролар ҳақида "нималарни билиш" ва "шахсий ҳаётини кузатмаслик" ўртасида мувозанатни сақлаши даркор.

"WhatsApp каби ташкилотлар террорчилар бемалол ўзаро хабарлаша оладиган махфий бошпанага айланмаслиги зарур" - деб айтган Ички ишлар вазири.

"Жосуслик хизматлари WhatsApp хабарлари яширин шрифтларни очиб киришларига имкон яратиш даркор" .

Аммо WhatsApp мазкур таклифни рад этган ва дунёдаги бир миллиардлик мижозлари шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш муҳимлигини айтган.

Ўтган чоршанба куни ҳужумчи ўзи бошқарган машинани Вестминстер кўпригидан ўтаётган пиёдалар устига ҳайдаганди. Айни ҳужумда у 3 кишини ўлдириб, 50 нафарни жароҳатлаган.

Кейин полиция ходимини пичоқлаб ўлдиради ва унинг ўзини ҳам полициячилар отишади.

Ушбу воқеаларнинг барчаси 83 сония ёки бир ярим дақиқага етар-етмас вақт ичида содир бўлган.

Айни дамда, Вестминстер ҳужумчиси якка ўзи ҳаракат қилгани айтилаётир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ