Россия: Намойиш иштирокчилари озод қилинсин

намойишлар Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Оврўпо Иттифоқи якшанба куни Россия бўйлаб ўтган намойишларда қўлга олинганларни кечиктирмасдан қўйиб юборишга чақирди. АҚШ Давлат департаменти намойишчилар ўз ҳуқуқларини қўрқув ва жазоларсиз амалга ошириш имконияга эга бўлиши кераклигини айтиб чиққан.

Намойишчилар коррупцияда айблашлар ортидан Бош вазир Дмитрий Медведов истеъфосини талаб қилишган.

Норозилик намойиш ташкилотчиси ва қўлга олинганлардан бири Россия мухолифат лидери Алексей Навалний душанба куни маҳкама қаршисига чиққан.

Навальний Тверский маҳкамасидан твит ёзган.

"Ҳаммага Тверский судидан салом. Биз уларни маҳкамага тортадиган вақт ҳам келади", - деган у.

Яна у намойишларнинг бош ташкилотчиси сифатида Медведов маҳкамага чақирилиши кераклигини айтган.

Алексей Навальний тақиқланган намойишлар ташкил қилиш айби билан жаримага тортилиши ва 15 суткага қамалиши мумкин.

Якшанба кунги намойишларда Санкт-Петербург, Владивосток, Новосибирск, Томск ва Москва доҳил бир неча шаҳарларда минглаб одамлар иштирок этган. Камида 600 намойишчи қўлга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячилари қўлга олинганлар мингдан ортиқлигини айтмоқда.

Норозилик маршларининг асосий қисми расмийлардан рухсат олинмасдан амалга оширилган.

Намойишлардан олинган видео тасвирларда "Путин кетсин!", "Россия Путинсиз!", ва "Путин ўғри!" каби плакатларни кўриш мумкин.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, намойишлар 2011-2012 йилдан сўнг энг йириги бўлган.

Протестларга мухолифатчи Навалнийга қарашли "Коррупцияга қарши жамғарма" томонидан Бош вазир Дмитрий Медведовга тегишли эканлиги айтилаётган мол-мулк борасида ўтказилган суриштирув сабаб бўлган.

Медведов суриштирувга изоҳ бермаган, фақат Навальнийни Instagramда блоклаган.

Бош вазир матбуот котиби Наталья Тимакова материал президентлик сайловларри олдидан ташвиқот характерига эга эканлигини айтган.

"Мухолифатчи ва судланган ҳамда сайловолди кампанияси ўтказиб ҳукумат учун курашаётган одамнинг ташвиқотга асосланган ҳамлаларига изоҳ беришдан маъно йўқ", - деган у.

Москва ҳокимияти Тверский кўчасидаги намойишларга рухсат бермаган. Шунга қарамасдан одамларга унда иштирок этган. Полиция уларнинг сонини 8 минг деган. Мухолифат 25-30 минг одам иштирок этганини айтаяпти. Кузатувчилар 15 минг иштирокчи қатнашганини билдирмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу ҳикояни баҳам кўринг Баҳам кўриш ҳақида