Бўғма илон ичидан одам чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи West sulawesi police
Image caption Бедарак кетган индoнезиялик йигитнинг жасади бўғма илон ичидан чиқди.

Бедарак кетган индoнезиялик йигитнинг жасади бўғма илон ичидан чиқди.

Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар қилган.

Акбар якшанба куни палма ёғи йиғиб келиш учун уйини тарк этади ва Сулавеси оролида йўқолиб қолади.

Полиция 25 яшар Акбарни қидириш давомида йирик бўғма илонга дуч келади.

Илоннинг танаси шубҳали равишда шишган бўлади.

Узунлиги 7 метр келадиган бу илонни (Python reticulatus) ёриб кўришганида унинг ичидан Акбарнинг жасади чиқади.

Бу каби бўғма илон аввалига ўз ўлжасини бўғиб ўлдиради ва кейин ютади.

Аслида бўғма илонлар одамларни қурбон қилиши камдан кам рўй беради, аммо баъзида улар болалар ва ҳайвонларни ютгани ҳақида хабарлар пайдо бўлади.

Би-би-си Индонезия хизмати билан суҳбатда маҳаллий полиция воизи Машҳура Акбарнинг 24 соат бедарак кетганини айтган.

Шундан кейин полиция бу оилага тегишли палма плантациясида қидирувни бошлайди.

"Полиция Акбарни тополмаган. Аммо бу қишлоқда яшайдиганлар қимирламай ётган илонга дуч келишган. Улар илонни ёришганида ичидан Акбарнинг жасади чиққан", деб айтган Машҳура.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар