“Трамп тақиқини тўхтатиш чекланмаган муддатга узайтирилсин”

2017 йил 16 мартида Чикагодаги Трамп тақиқига қарши норозилик намойиши Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ҳаваидаги федерал ҳакам АҚШ Президенти Дональд Трампнинг мусулмонларнинг мамлакатга киришларига нисбатан янги тақиқни тўхтатишни чегараланмаган муддатга узайтиришга қарор қилган.

Сайланишидан олдин мусулмонларнинг АҚШ ҳудудига киришларига тўсиқ қўйишга ваъда берган Президент Дональд Трамп дастлаб 27 январда, кейинроқ 6 март куни тақиқ ҳужжатларини имзолади.

27 январда аҳолисининг аксарини мусулмонлар ташкил қиладиган етти мамлакат фуқароларининг АҚШга киришларини тақиқлаш кўзда тутилган эди.

Федерал маҳкама тақиқ қарори ижросини тўхтатганидан кейин Президент Трамп маъмурияти бир неча ўзгартиришлар, хусусан, Ироқ ҳукумати Америкага борадиган фуқароларни текширишни кучайтиргани айтилиб, олти мамлакат фуқароларига нисбатан янги тақиқ фармони имзоланди.

Ҳаваидаги федерал маҳкама ҳаками Деррик Уотсон Президент Трамп тақиқи билан боғлиқ маҳкама ишини 29 март куни кўриб чиққан.

Тунда қабул қилинган маҳкама қарорида ёзилишича, президентнинг тақиқи Ҳаваига сайёҳлар сонини камайтиради ва хорижий талаба ва ишчиларни жалб этиш ишларига тўсқинлиқ қилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Президент Трамп, тақиқидан кўзланган мақсад, террорчиларнинг Қўшма Штатларига кириши олдини олиш эканини айтади.

Президент Трампнинг 6 мартдаги қарорида Эрон, Ливия, Сомали, Сурия, Судан ва Яман фуқароларининг 90 кун, қочқинларнинг эса 120 кунга АҚШга киришларини тақиқлаш кўзда тутилган.

Дастлабки тақиқ қарорига Сиэтлдаги федерал маҳкама тўсиқ қўйди.

6 мартдаги қарордан кейин эса Мэриленддаги суд ҳам тақиқ ижросини тўхтатди.

Президент Дональд Трампнинг ўзи маҳкамаларнинг бу қарорларидан норози, "бу ишларни охиригача олиб боришга" ваъда берди.

Энди Ҳаваи судининг қарори устидан аппелляция иши Аппелляция маҳкамасида кўриб чиқилиши лозим, бу маҳкама феврал ойида Сиэтл суди қарорини тўхтатмаслик тарафини олган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар