Президент юзтубан йиқилди

Саммит Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Кутилмаган бу ҳодиса Иорданияда, Араб давлатлари лигасининг саммити манзарасида юз берди.

Лигага аъзо давлатлар раҳбарлари анъанавий суратга тушиш маросимига ҳозирлик кўришаркан, Ливан Президенти Мишел Аун қоқилиб кетади.

Ўз мувозанатини буткул йўқотган президент гиламнинг устига юзтубан қулайди.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Чиққан овоз эса, ён-атрофдаги барчанинг эътиборини ўзига жалб этмай қолмайди.

Президентга ёрдамга шошилганлар ҳам оз бўлмайди.

Хабарларга кўра, қаттиқ йиқилганига қарамай, Мишел Аун жиддий жароҳатдан қутулиб қолган.

Орадан қисқа вақт ўтмай, йиғиндаги иштирокини давом этдирган.

Ҳатто, мамлакати номидан нутқ ироқ қилишнинг ҳам уддасидан чиққан.

Бу йилги саммитда 18 араб давлати раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.