Колумбияда ер кўчиши: 254 одам ҳалок бўлди

Город Мокоа Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Колумбия жанубий-ғарбида рўй берган ер кўчиши натижасида камида 254 одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда Колумбия хавфсизлик кучлари маълум қилган. Тупроқ остида қолганларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Қутқариш ишларига 1 100 нафар аскар ва полиция кучлари жалб қилинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Қутқарувчилар ёмон об-ҳаво жабрланганларни топишга халақит беряпти. Вайрон бўлган туманларга етиб боришда ҳам муаммолар келиб чиққан. Кўплаб кўприклар бузилган, йўллар яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Бир неча соат давом этган кучли ёмғир минтақадаги дарёларнинг тошишига олиб келган. Мокоа дарёси тўлиб тошиши ер кўчишига сабаб бўлган. 2 апрелга ўтар кечаси ярим тунда Мокао шаҳрига келган сел лой ва тошларни ҳам олиб келган. Сел йўлда учраган ҳамма нарсани вайрон қилган ва одамлар уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Мамлакат армияси чиқарган хабарда камида 400 одамнинг жароҳат олгани ва 200 одам бедарак йўқолганлигини айтилган.

Шаҳардан олинган видео тасвирларда болаларини йўқотган шаҳарликларнинг йиғиси акс этган.

Путумайо вилояти маъмурий маркази Мокоа шаҳри ташқи дунёдан узилиб қолган. Шаҳарда электр йўқ ва ичимлик суви таъминоти узилган.