Европарламент Украинага визасиз тартибни маъқуллади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Президент Порошенко Европа парламентининг қарорини олқишлаган.

Европа парламенти депутатлари пайшанба кунги ялпи мажлисда Украина фуқароларининг Шенген ҳудудига визасиз сафар қилишларига имкон берувчи қарорни аксарият кўпчилик овоз билан маъқуллашган.

Эндиликда Украина билан визасиз тартиб Европа Иттифоқи Кенгашига ҳавола этилади.

Қарор Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилганидан сўнг кучга киради.

ЕИ ва Украина ўртасида виза тартибини бекор қилишга доир музокаралар 2008 йилда бошланганди.

Расмий Брюсселнинг эътироф этишича, ўтган вақт мобайнида Украина ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган.

Украина Президенти Пётр Порошенко Европа парламентининг қарорини олқишлаган.

Украинани Евроиттифоққа аъзо қилиш Порошенконинг энг катта сайловолди ваъдаларидан биттаси эди.

Жорий йилнинг февралида Европа Иттифоқи Грузия фуқаролари учун визани бекор қилган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.