Трампнинг Сурияга ҳужуми ортидан нима бўлади?

Лидеры Китая и США Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Хитойлик ҳамкасби билан учрашган Трамп АҚШ кимёвий ҳужумларни жавобсиз қолдирмаслигини айтган

Суриядаги яқинда қўлланилган кимёвий ҳужумга ракеталар билан жавоб берган АҚШ Президенти Дональд Трамп ўтмишдоши Барак Обамадан қанчалик фарқ қилишини кўрсатди. Бироқ Трамп бундан кейин нима қилиш ҳақида бош қотирганми?

Обама 2013 йили Асад ҳукумати қизил чизиқни кесиб ўтди, деганди. Лекин унга қарши бирор арзирли чора қўллай олмади. Трамп бўлса ўзига иттифоқчи изламади, Конгрессдан рухсат сўрамади ва қароридан сўнг қандай оқибатлар бўлишини ўйлаб ҳам ўтирмади.

Флоридадаги Мар-а-Лаго кошонасида Хитой Президенти Си Цзиньпинни қабул қилган Трамп, Сурия ҳарбий кучларига нисбатан ҳаво зарбалари Идлибдаги кимёвий ҳужумларга жавоб бўлганини айтди. Унга кўра, Суриянинг ҳаракатлари барча чегаралардан ўтган.

Американинг жавоби Сурия томонидан кимёвий қуроллар қўлланиши оқибатсиз қолмаслигини кўрсатган.

АҚШ ҳарбий кучининг яққол намоён қилинишига қарамасдан, Сурияда вазият ўзгариши савол остида. 59 та қанотли ракеталар олти йилдан бери давом этаётган ва ҳеч ким тўхтата олмаётган Асад режимининг фуқаролик урушидаги услубларига ўзгартира олиши даргумон.

2013 йилги Барак Обама билан бўлган музокаралардан сўнг у аксар кимёвий қурол заҳиралари омборини йўқ қилганини айтган бўлса-да, Асад режими тақиқланган қуролларни ҳеч қандай қийинчиликларсиз ишлатиб келмоқда.

Шу вақтгача тинч аҳоли ва мўътадил мухолифатга нисбатан хлор тўлдирилган бочка бомба қўлланилиб келинди. Бу ҳужумларнинг ҳаммаси Россия ва Эроннинг тўлиқ қўллаб-қувватлови остида амалга ошмоқда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
АҚШ ҳарбий кемасидан Сурияга қараб ракета отилмоқда

Америка сенаторлари Жон Маккейн ва Линдси Грехэм ўша вақти Барак Обамага қарорли бўлиб Сурия ҳарбий-ҳаво кучларини буткул ишдан чиқариш таклифини беришди.

Обама бу каби кескин қарор олишдан қўрқди. У Яқин шарқдаги можароларга чуқур киришишдан, Суриядаги Америка манфаатларини ИШИД билан курашиш орқали ҳимоя қилишни афзал билди.

Тақдир тақозоси билан 2013 йили Сурияда ҳарбий амалиётларга қарши бўлган Трамп қатъий қарор бера олди. У америкаликлар Президентни Сурия муаммоларини эмас, АҚШ муаммоларини ечиш учун сайлашганини айтганди.

Энди у Сурия бўйича масъулият унинг зиммасида эканлигини айтмоқда. Бироқ Трамп намойиш қилган қатъиятдан бошқа унинг бундан сўнг нима қилиш кераклиги борасида бирор режаси бор-йўқлиги бизга маълум эмас.

Image caption Кимёвий ҳужум содир бўлган Суриянинг шимолий-ғарбий туманларини назорат қилаётган томонлар