Миср: Черковлардаги портлашда қурбонлар бор

A map showing where Tanta is in Egypt

Мисрда икки черковда турли соатларда рўй берган портлаш камида 36 одамнинг умрига зомин бўлган. Илк портлаш Танта шаҳри Авлиё Жорж қибтий черковида иккинчи Искандария шаҳридаги қибтий черковда бўлган. Масиҳийлар черковларда муқаддас кунларидан бирини нишонлаётган бўлган.

Танта шаҳиридаги портлаш 25 одам қурбон бўлган, Искандария шаҳридаги черковга қилинган ҳужум 11 кишининг умрига зомин бўлган.

Маҳаллий телеканалларнинг хабар беришича, якшанба куни бўлган ҳужумда камида 40 одам жароҳат олган. Портлаш сабаблари маълум эмас, аммо Мисрдаги масиҳийлар жамоаси сўнгги йилларда жангарилар томонидан тез-тез нишонга олинадиган бўлган.

Ўтган йилннинг декабр ойида Қоҳирадаги қибтийлар черковида диний маросим чоғида портлаган бомба 25 кишини ҳалок қилганди. Қибтий христианларга нисбатан ўаровонликлар сўнгги йилларда ортган. Айниқса, 2013 йилда ҳарбийлар сайловда ғолиб келиб Президент бўлган Мурсийни ағдариб, мусулмонларга нисбатан тазйиқларни бошлагандан сўнг ҳужумлар сони сезиларли ортган.

Ҳукуматдан ағдарилган Муҳаммад Мурсийнинг "Мусулмон биродарлар" жамоасидаги баъзи тарафдорлари христианларни давлат тўнтаришини қўллаб қувватлашда айблайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Декабр ойидаги ҳужум Қоҳирадигаи қибтийлар черковини вайрон қилган

ИШИД жангарилари феврал ойида Миср аҳолисининг 10 фоизини ташкил қилувчи қибтийларга нисбатан ҳужумлар сонини кўпайтириши билан огоҳлантириб чиққан эди.

Қибтий христианларига нисбатан ҳужум улар Палма якшанбаси кунини нишонлаётганда амалга ошган. Бу кун масиҳийлар тақвимида энг муқаддас саналардан ҳисобланади. Айнан шу куни Пайғамбар Исо Қудусга ғолиб сифатида киргани ишонилади.

Танта полиция машғулот маркази ўнгида 1 апрел куни содир бўлган портлаш 16 одамни жароҳатлаганди.