Россияга Сурия юзасидан санкция кўлланилмайди

Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Суриядаги кимёвий ҳужум ортилан Россия ва Сурия ҳарбийларига санкция қўллаш таклифи билан чиққан. Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Суриядаги кимёвий ҳужум ортилан Россия ва Сурия ҳарбийларига санкция қўллаш таклифи катта еттилик давлатлари томонидан маъқулланмаган. Катта еттилик давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари Сурия можароси бўйича якдил фикрга келиш бўйича музокаралар олиб борган.

Италия Ташқи ишлар вазири гуруҳ Россиядан яна четлаб қўйишни истамаётганини, балки мулоқотни маъқул кўришини билдирган.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияни Сурия ҳукуматини қўллашдан воз кечишга кўндириш учун Москвага учади.

Тиллерсон ундан олдин Яқин Шарқда иттифоқчи давлатлар расмийлари билан ҳам учрашади.

Британия Россия ва Сурия ҳарбийларига нисбатан қатъий санкциялар киритиш таклифини бермоқда.

Ушбу ҳаракатлар Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилганидан сўнг юзага чиқмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Сурия ҳарбийлари Шайрат аэродромига етказилган зарарни кўришмоқда

Сурия ҳукумати 89 кишини ўлимига сабабчи бўлган, исёнчиларнинг бошқарувчи остида Хон-Шейхун шаҳрига кимёвий ҳужум уюштирганини рад этиб келади.

Associated Press агентлиги АҚШ юқори мартабали мулохимига таяниб хабар беришича, Россия кимёвий ҳужумдан бохабар бўлган, чунки рус дрони жароҳатланганлар тиббий ёрдамга муҳтож бўлган вақт Хон-Шейхундаги шифохона устида учиб юрган.

Бир соатдан сўнг қирувчи самолёт шифохонани бомбалаган, АҚШнинг ишонишича, бу билан кимёвий ҳужумни яширишга уринилган.

Кимёвий ҳужумга жавобан АҚШ Сурия ҳукуматининг ШАйратдаги ҳаво базасини ракеталар билан ўққа тутди ва аэродромдаги бешдан бир қисм учоқларни ишдан чиқарди. Америка бу каби ҳужумларни яна қайтариши мумкинлигини айтмоқда.

Президент Трамп Британия Бош вазири Тереза Мэй билан телефон орқали суҳбатда Президент Асадни дастаклаш бундан ортиқ Россиянинг стратегик манфаатлари эмаслигини айтган.

Оқ уйнинг айтишича, Германия Канцлери Ангеле Меркел Президент Трамп билан Асад жавобгарликка тортилиши керак, деган масалада айни фикрда бўлган.

Шунга қарамасдан, Вашингтоннинг Сурия масаласи бўйича сиёсати кўпчилик учун ноаниқ бўлиб қолмоқда. Тиллерсон ҳаво ҳужумлари ортидан АҚШнинг Сурия бўйича ҳарбий қарашлари ўзгармаслигини ва Вашингтоннинг илк мақсади ИШИДни йўқ қилиш эканлигини айтди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Катта еттилик Сурия масаласи юзасидан Россияга қарши якдил фикрга келиш борасида музокаралар олиб бормоқда

Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон санкциялар Сурия ва Россиянинг ҳарбий амалиётларга масъул бўлган юқори мартабали ҳарбийларига қўлланилиши мумкинлигин айтган. Агар санкциялар қабул қилинса, бу Сурия юзасидан Россияга нисбатан илк чоралар бўлиши мумкин.

Бу мавзуда батафсилроқ