АҚШдаги учоқ йўловчиси нега судраб туширилди?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШдаги учоқ йўловчиси нега судраб туширилди?

АҚШда United ҳаво йўллари ширкатига қарашли самолётдан бир йўловчининг оёқ-қўлидан судраб туширилиши ижтимоий тармоқларда ғазаб билан қаршиланди.

Йўловчилардан бири чоп этган видеода хавфсизлик ходимлари йўловчини куч билан ўриндиқдан турғазиб, самолёт йўлагида судраб юргани акс этган.

Ҳаво йўллари ширкати Твиттердаги саҳифасида кечирим сўраган ва текширув бошлаганини айтган.